• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    U-20 Жаҳон Чемпионати. Ўзбекистон ёшлари очилиш ўйинида мусобақа мезбони Аргентинага қарши ўйнайди

    Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати 20 май, шанба куни старт олади.

    Фото: ЎФА

    Очилиш ўйинида Ўзбекистон U-20 жамоаси мусобақа мезбони Аргентинага қарши майдонга тушади. Учрашув 20 май тунида, соат 02:00 да старт олади. 

    Мусобақа ҳақида

    Дастлаб, 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати Индонезияда ўтказилиши керак эди. Бироқ Индонезия аҳолиси мусобақада Исроилнинг иштирок этишидан норози бўлди. Ўйинларни қабул қиладиган айрим шаҳарлар раҳбарлари Исроилни ўз ҳудудига киргизмаслигини айтган. Шундан сўнг ФИФА мамлакатни мусобақа мезбонлигидан маҳрум қилди ва турнир Аргентинада ўтказиладиган бўлди.

    Жанубий Америка мамлакати мезбонлик қилаётган турнир тарихдаги 23-турнир бўлади (илк бор 1977 йилда ўтказилган). Мусобақа ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 

    20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги мундиалда энг кўп ғолиблик айнан ҳозирги мезбонларга тегишли. Аргентина ёшлари мусобақада 6 марта зафар қучган.

    Кичик Жаҳон Чемпионатида 24 та жамоа иштирок этади. Улар олтита гуруҳга бўлинган. Ўйинлар 2023 йилнинг 20 майидан 12 июнига қадар бўлиб ўтади.

    Ўзбекистон терма жамоаси А гуруҳидан жой олди ва Аргентина, Янги Зеландия, Гватемала ёшларига қарши ўйин ўтказади. Қуйида Равшан Ҳайдаров шогирдларининг гуруҳдаги тақвими келтирилган.

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистон ўз тарихида 5 марта U-20 Жаҳон Чемпионатида иштирок этмоқда

    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2003 йилда илк бор мундиалда иштирок этган. B гуруҳида Аргентина, Испания ва Малига қарши баҳс олиб борган. Учала ўйинда ҳам мағлубиятга учраган ёшлар мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлашга тўғри келган.

    2009 йилда ҳам U-20 ёшлари гуруҳ босқичида ўз иштирокини якунлаган. D гуруҳида Уругвай, Англия ва Гана каби терма жамоаларга қарши ўйнаган ўзбекистонлик ёшлар фақатгина Англияга қарши баҳсда дуранг натижа қайд этган. Қолган иккита ўйинда рақибга мағлуб бўлган. 

    Фото: Getty Images

    2013 йилда Ўзбекистон ёшлари ўз тарихида учинчи бор мундиалда иштирок этган. F гуруҳида Янги Зеландия (3:0), Хорватия (1:1), Уругвай (0:4) каби жамоалар билан ўйнаб, 4 очко жамғарган ҳолда плей-оффга йўл олган. Нимчорак финалда Греция 3:1 ҳисобида таслим этилган. Чорак финалда эса Франция Ўзбекистон дарвозасига жавобсиз 4 та гол урган. 

    Фото: Getty Images

    2015 йил Янги Зеландияга бўлиб ўтган мундиалда Ўзбекистон гуруҳ босқичида Германия (0:3), Гондурас (3:4), Фижи (3:0) мамлакатлари билан баҳс олиб бориб, 3-ўрин билан плей-офф йўлланмасини ҳал қилди. Нимчорак финалда Австрия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўзбекистонликлар чорак финалда Сенегалга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. 

    Жамоалар мусобақага қандай етиб келди?

    Равшан Ҳайдаров шогирдлари мусобақага Тошкентда ўтказилган Осиё Кубоги ғолиби сифатида ташриф буюрмоқда.

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Аргентина 2023 йилги Жанубий Америка U-20 чемпионати доирасида мундиал саралашидан ўта олмаган бўлса ҳам, Индонезия ўрнига мезбон мамлакат сифатида турнирга йўлланмага эга чиқди. 

    Мураббийларнинг учрашувдан аввалги фикрлари

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистон U-20 жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Аргентинага қарши очилиш ўйини олдидан рақибнинг номи юзасидан босим йўқлигини ва шогирдлари олдига қўйилган мақсадларни айтиб ўтди.

    Аргентина билан ўтган йили ҳам ўйнаганмиз. Уларни сўнгги ўйинларини таҳлил қилдик, кучли ва кучсиз томонларини ўргандик ва шунга яраша тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Кучли рақиб, ном юзасидан ҳеч қандай босим йўқ. Чунки биз нафақат Аргентина, балки Уругвай, Бразилия билан ҳам ўйнаб, етарлича тажриба тўпладик.

    Аввал ҳам Жаҳон Чемпионатларида иштирок этганмиз. Шу сабабли олдимизга олий мақсадни қўйганмиз, қолаверса, аввалги иштирокларимиздаги натижаларимизни яхшилашни ҳам мақсад қилганмиз. Болаларнинг иштиёқи баланд, уларда ўзларига нисбатан ишонч бор. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатига тайёрмиз.

    Фото: Getty Images

    Аргентина ёшлари мураббийи Хавьер Маскерано эса Ўзбекистон U-20 жамоаси жиддий рақиб эканини ва бўлажак ўйин қийин бўлишини айтди.

    Ўзбекистон жуда яхши жамоа. Уларни билмайдиганлар ҳақида шуни айтишим мукинки, улар нима қилиш кераклигини яхши билади. Ўтган йили 5-3-2 схемасида ҳаракат қилган рақибимиз иқтидорли вингерларга эга ҳамда тўп назоратини яхши кўради. Улар яккакурашларда кучли, бу ҳақда шогирдларимни огоҳлантирганман. 

    Учрашув осон бўлмайди. Биз уларга қарши ўтган йилнинг сентябр ойида ўйнаганмиз. Рақиб жамоа таркибида баъзи номлар ўзгарган, аммо мақсад ўша-ўша: улар яхши ўйин кўрсатишга ва тўпни назорат қилишга ҳаракат қилади. Қийин бўлади.

    20.05.2023, 19:37   Изоҳ (0)   11345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хави “Барселона” билан шартномасини узайтиради

    20.05.2023, 14:42

    Карло Анчелотти “Реал”да қолади. Перес унга ишонч билдиришини маълум қилди 

    20.05.2023, 13:27

    Суперлига. “Сўғдиёна” сафарда “Бухоро” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди 

    19.05.2023, 21:59

    Еврокубокларда ҳафтанинг энг яхшилари аниқланди 

    19.05.2023, 20:54

    “Реал” ёзда ҳар бир чизиқда ўзгаришлар қилмоқчи. Флорентино Перес ва Карло Анчелотти трансферлар масаласини кўриб чиқади 

    19.05.2023, 17:54

    Ҳакамни тепган “Нефтчи W” футболчиси мавсум охиригача дисквалификация қилинди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари эълон қилинди

    19.05.2023, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.