Навоий вилояти Қизилтепа туманида Зарметан номли қишлоқ бор. Бу қишлоқда қатиқ ўзгача усулда тайёрланади. Унинг ўзига хослиги шундаки, қуюқлиги, мазаси билан бирга косани бир лаҳзага тўнкарганда ҳам оқиб кетмайди.
Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган III Халқаро бахшичилик фестивалида вилоятларнинг ўзига хос овқатлари ҳам намойиш этилди. Унда иштирок этган тадбиркор Дилафрўз Ҳамроева “Дарё” мухбирига Зарметан қатиғини тайёрлаш жараёни ҳақида қисқача гапириб берди.
“Қатиқ тоза ва сифатли сутдан олинади. Яхши ишлов берилиб, меҳр билан тайёрланади. Дастлаб қайнатилиб, косаларга солиб чиқилади. Кейин музлатгичда совитилади ва бир муддат устига дока ёпиб қўйилади. Шу билан тайёр бўлади”, — деди Дилафрўз Ҳамроева.
Унинг қўшимча қилишича, Зарметан қишлоғида қатиқларни тўй ва туғилган кун тадбирларида дастурхонга тортиш анъанага айланган.
Изоҳ (0)