“Вагнер” хусусий ҳарбий кампанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг баёнотлари, аксарият ҳолларда соф ҳақиқатдир. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси бошлиғи, генерал майор Кирилл Буданов маълумот берди.
“Бу ахборот-психологик операцияси эмас. Энг ёмони, Пригожиннинг айтганлари кўп ҳолларда ҳақиқат. Айрим гаплар борки, уларни ёлғон деб ҳам айтмайман, лекин икки хил идрок қилинади. Бироқ ‘Вагнер’ асосчиси айтган гапларнинг 80 фоизи умуман соф ҳақиқат”, — деди Буданов.
Унинг сўзларига кўра, Россия армияси фонида “вагнерчилар” ўзларининг максимал самарадорлигини кўрсатди, аммо шу сабабли конфликт авж олди.
”Пригожиннинг ҳозирда снарядлар ва қўллаб-қувватлаш йўқлиги ҳақида айтганлари маълум даражада ҳасаддан келиб чиқади. Бироқ Россия ҳарбий раҳбариятини акс эттирувчи Шойгу, Герасимов ва бошқача фикрда бўлган генераллар ҳам бор. Аммо уларнинг жамоаси бу бўлинмаларнинг барчасини жисмонан ‘йўқ қилиш’ учун ҳамма нарсани қилмоқда”, — деди Буданов.
У жанговар ҳаракатларнинг самарадорлиги жиҳатидан Россияда “Вагнер” кампанияси билан ҳеч кимни солиштириб бўлмаслигини айтди.
Изоҳ (0)