АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари денгиз мушугини компьютер ўйинларини ўйнашга ўргатди, деб хабар бермоқда “Правила жизни” нашри.
Денгиз сутемизувчилари когнитив имкониятларини ўрганиш бўйича тадқиқот доирасида ҳайвонларга видео ўйинлар ўйнаш ўргатилган. Тажриба Сан-Диэгодаги Пойнт-Лома соҳилида ўтказилди.
Тажрибанинг биринчи иштирокчиси балиқ, муз ва кундузги уйқуни жуда яхши кўрувчи Спайк лақабли денгиз мушуги бўлган.
Видео ўйинларни ўйнаш учун Спайк тумшуғи билан босадиган махсус тугмалардан фойдаланган. Ўйин давомида мураббийлар уни рағбатлантирган ва машғулот тугаганидан кейин мукофот сифатида селд балиғини беришган.
“Спайк ўзини яхши ҳис қилмоқда. Спайк ва унинг яқинлари учун бу қувончли бўлган уч йиллик фаолиятга айланди ва баъзилари ҳатто озиқ-овқат билан рағбатлантирилмасдан унда қатнашди”, — дейди АҚШ денгиз флоти тадқиқотчиси Мезон Педфорт.
Олимнинг таъкидлашича, тадқиқотнинг бутун даври давомида Спайк саломатлик кўрсаткичларини яхшилаган — унинг вазни барқарорлашган ва тиббий кўрикларда ўзини яхши тутган. Бироқ тадқиқотчилар бунга ўйинлар сабаб бўлганига ишонч ҳосил қилмаган.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вакилларининг берган хабарларига кўра, дастур доирасида 750 дан ортиқ ўйин сессиялари ўтказилган.
Изоҳ (0)