Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйда 11 май куни ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, соат 15:24 да 14-даҳа “Севинч” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган. Ёнғин қутқарувчилар соат 15:32 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 15:54 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 40 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)