Наманган вилоятида 600 минг сўм эвазига мижозларнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган соғломлаштириш маркази фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат 2 май куни вилоят ИИБ тезкор қидирув бошқармаси ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган. Соғломлаштириш маркази иш бошқарувчиси бўлган, 1982 йилда туғилган аёл массажхонада ишловчи, асли Хоразм вилоятидан бўлган 2000 йилда туғилган аёл ва Чортоқ туманида яшовчи 2000 йилда туғилган аёл билан тадбир иштирокчисидан 600 минг сўм пулларни олиб, уларнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган.
Маълум қилинишича, 600 минг сўм пуллар далилий ашё сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)