Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон коррупция иши бўйича Исломободдаги судга келганида ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Имрон Хон Исломобод олий маҳкамаси дарвозасига кирганидан кўп ўтмай, унинг ортидан ҳарбийлаштирилган кучлар контингенти ва бронетранспортёрлар кириб келган. Гувоҳнинг айтишича, дарвоза зирҳли техника томонидан тўсилган ва Хон қаттиқ хавфсизлик остида олиб кетилган.
Хон ўтган йилнинг апрель ойида ўтказилган ишончсизлик вотуми натижасида бош вазир лавозимидан четлатилган эди. У ўзининг ҳокимиятдан четлатилганини ноқонуний ва ғарбнинг фитнаси деб даъво қилган ва ўз вориси, амалдаги бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳукуматига қарши сайловолди ташвиқотини илгари сурган.
Декабрь ойида Покистонда Имрон Хонни партия раҳбари лавозимидан четлаштириш жараёни бошланган. Бунга Имрон Хоннинг ҳукумат омборидан чет эллик мансабдор шахслар томонидан берилган совғаларни сотиб олгани ва Покистон Сайлов комиссиясига тақдим этилган декларацияларда уларни очиқламагани ҳақидаги даъволар сабаб бўлган.
Хонга қарши ҳаракат Европа Комиссияси томонидан октябрь ойида уни “коррупция ҳаракатларида” айбдор деб топгани, сиёсатчини 2018 йилда қўлга киритган депутатлик ҳуқуқидан маҳрум қилганидан кейин бошланган.
Изоҳ (0)