• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Машҳур бўлишига қарамай, омма олдида нутқ сўзлашдан қўрқадиган санъаткорлар (фото)

    Ҳатто профессионаллар ҳам саҳнада ҳаяжонга берилиши мумкин. Бошқаларнинг кўз олдида бу юлдузлар саҳнада дадил турса-да, аслида қўрқув туфайли юрак уриши тезлашади. Келинг, омма олдида нутқ сўзлашдан қўрқадиган машҳурлар ҳақида гаплашайлик.

    Бенедикт Камбербэтч

    Фото: Legion Media

    Актёр ўзини ҳақиқий профессионалдек тутади. Бенедикт Камбербэтч томошабинлар олдида ҳеч қачон ҳаяжонини кўрсатмайди. Аммо Бенедиктнинг дўстлари қаршилик кўрсата олмай, мухлисларга унинг сирларини айтиб беришди. Маълум бўлишича, актёр театр саҳнасига чиқишдан олдин қалтирайди. Камбербетч спектаклларда рол ўйнашни яхши кўради, лекин чиқишдан олдин жуда узоқ вақт ва жиддий тарзда тайёрланади. Баъзида ҳаяжондан саҳна ортида ўзини ёмон ҳис қилади.

    Фото: Legion Media

    Бир марта Бенедиктнинг ўзи оммавий нутқ қўрқуви ҳақида гапирганди. Интервьюда актёр саҳнада нутқ сўзлашни ҳам ёмон кўришини таъкидлайди. Масалан, мукофотлар ҳақида.

    “Кўпчиликка ғалати туюлса-да, лекин мен мукофот олишни ёқтирмайман. Бу ҳаётимдаги энг даҳшатли дақиқалар эди: кўнглим айниди, бошим айлана бошлади. Ахир, саҳнага чиқишингиз, қўлингизда қандайдир ҳайкалчани эҳтиёткорлик билан ушлаб туришингиз, ёқимли ва ақлли кўринишингиз керак. Ва, энг муҳими, айтиш керак бўлган нарса. Бу нутқ мени том маънода ақлдан оздиради. Мен бундай ҳолларда нима дейишни билмайман”, — дейди актёр.

    Меган Фокс

    Фото: Legion Media

    Кўринишидан, Меган Фоксда ўзини ишончли ҳис қилиш учун ҳамма нарса бор. Уни қўллаб-қувватлаётган миллионлаб мухлисларидан тортиб, пластик жарроҳлар гўзаллик стандартлари бўйича амалга оширган ёрқин кўринишга қадар. Лекин Меган бошқа машҳурлар йиғиладиган оммавий тадбирларни ёмон кўради. Йўқ, гап улар ҳақида эмас — бундай тадбирларда Фокс ўзини ортиқчадек ҳис қилади. Бу уни асабийлаштиради.

    Фото: Legion Media

    Меган ҳеч қачон театрда рол ўйнашга рози бўлмайди. Бунинг сабабини тахмин қилиш осон. Юлдузда кучли саҳна қўрқуви бор, у ҳали уни енгишга қодир эмас.

    “Бунинг учун жуда жасур бўлишингиз керак, мен эса асабийман! Агар ҳаяжонланиб ўйнай олмасангиз, унда бошқа актёрларнинг ижросини ҳам чипакка чиқарасиз — театрда қайтадан суратга олишнинг иложи йўқ. Бу ниҳоятда қўрқинчли!”, — деб тушунтиради актриса.

    Адель

    Фото: Legion Media

    Аделнинг 2016 йилги “Гремми” маросимидаги чиқишида микрофонлардан бири пианинодан тушиб кетади. Кўринишидан, у яхши ўрнатилмаганди. Кейин овоз билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади ва ижро бузилади. Адель тун бўйи йиғлайди: шундан кейин у саҳнадан янада қўрқиб қолади.

    Фото: Legion Media

    “Мен гастролларни ёқтирмайман. Саҳнага чиқишимдан олдин ваҳима кучаяди, кўпинча ўзимни касалдек ҳис қиламан. Кимдир концертимга келиш учун пул сарфлаб: ‘Эҳ, бундан кўра дискини олсам бўларди, менга ёқмади’, дейишларидан қўрқаман”, — дейди Адель ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашиб.

    Жим Керри

    Фото: Legion Media

    Одамлар қанчалик кулса, у шунчалик қўрқади. Жим Керри комедияларда ўйнайди ва томошабинларни хурсанд қилиш учун стендаплар ташкил қилади. Аммо улар бир неча дақиқа олдин актёр асабий равишда пешонасидаги терни артиб, ваҳимасини енгиб саҳнага чиққанини билмайди. Фаолиятининг бошида Жим психологик травмага ўхшаш нарсага дуч келган, шундан бери у саҳнадан қўрқади.

    Фото: Legion Media

    Бўлажак юлдуз бор-йўғи 15 ёшида “жуда зерикарли” ижроси учун шоудан кетишини хоҳлаб ҳуштак чалишади. Ўшанда ҳатто бошловчининг ўзи ҳам уни танқид қилган. Кейин Керри икки йил давомида саҳнани тарк этади. Актёрнинг тан олишича, муваффақиятсизлик қўрқуви уни бугунги кунгача таъқиб қилмоқда.

    “Бу даҳшат эди. Залдагилар мазах қилишарди. Бир оғиз сўз айтишимга ҳам қўйишмади, тинимсиз ҳуштак чалиб, бақиришарди. Қочиб кетмаганимда ким билади, яна нима бўларди”, — даҳшат билан эслайди Жим.

    Женнифер Лоуренс

    Фото: Legion Media

    Женнифер Лоуренс ҳам саҳнадаги қўрқувини тан олади. Актриса нафақат спектакллардан, балки жамоатчилик эътиборидан ҳам қўрқади — унинг ижтимоий тармоқларда йўқлигининг сабаби ҳам шунда. Мухлислар эътиборининг ортиши ва нафратланувчиларнинг танқиди юлдуз учун катта стрессдир. Женнифер қизиқувчан кўзлардан узоқда, тинч ҳаёт тарзини яхши кўради.

    Фото: Legion Media

    Лоуренс фобия билан курашишнинг ўзига хос усулларини ўйлаб топган. Актриса ўзини хаёлий дунёда деб тасаввур қилади ва унинг саҳнадаги танаси шунчаки аватар ёки ҳайкалчадир. Компьютер ўйинидаги каби. Бу фантазия Женниферга қўрқувини енгишга қандай ёрдам бериши аниқ эмас, аммо усул қизиқарли кўринади.

    08.05.2023, 13:40   Изоҳ (0)   14420
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Кўчада, метрода, ҳатто Букингем саройида тунардим”. Машҳурликдан аввал яшаш жойи бўлмаган Голливуд юлдузлари (фото)

    07.05.2023, 16:03

    “Бу кунни 15 йил кутдим”. 45 ёшли хонанда Самандар Ҳамроқулов илк марта ота бўлди (видео) 

    08.05.2023, 11:30

    Номаълум зодагон аёлдан қиролнинг рафиқасига қадар: Қиролича Камилла Паркер-Боулз ҳақида нималар маълум?

    08.05.2023, 10:35

    Иқтидорли отанинг истеъдодли қизи: Анил Капурнинг қизи Сонам Капур қандай қилиб Болливудда машҳурликка эришди? 

    07.05.2023, 12:30

    Instagram: 73 ёшни қарши олган Салимбойвачча, учинчи марта она бўладиган Хонзода, “Қалпоқ”да Жаҳонгир Отажоновга пародия

    07.05.2023, 10:25

    Голливуд актрисаси Скарлетт Йоханссон ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолгани ҳақида сўзлаб берди

    06.05.2023, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    USAIDʼнинг фаолияти бутунлай тугатилди

    Дунё | 3 июл, 09:06

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10

    Олимлар Францияда минглаб динозавр тухумларини топди

    Дунё | 2 июл, 23:50

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.