Пайшанбага ўтар кечаси Киевга қилинган ҳужумларнинг интенсивлиги жорий йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичда бўлди, деб хабар қилди шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко.
“Шаҳримиз жорий йил бошидан буён бундай интенсив зарбаларни ҳали кўрмаганди”, — дея Попконинг телеграм-каналидаги сўзларидан иқтибос келтирган Киев шаҳри маъмурияти.
Попко таъкидлаганидек, шаҳарнинг баъзи ҳудудларида вайроналарнинг қулаши қайд этилган, бироқ жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ Киевда, шунингдек, Украинанинг Кировоград, Чернигов, Суми, Харьков, Днепропетровск ва Полтава вилоятларида ҳам ҳаво тревогаси эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)