Тошкент шаҳар Олмазор туманида мактаб ўқувчиларининг муштлашуви акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ММТБ матбуот хизмати мазкур видеога изоҳ берди.
Хабарга кўра, бу воқеа бундан бир ярим ой муқаддам, аниқроғи, 2023 йил 15 март куни 134-мактабнинг орқа томонидаги стадионда юз берган. Мактабнинг 8-“Б” синф ўқувчиларидан бир гуруҳи Америка киносига тақлидан ўзаро “муштлашув” уюштириб тасвирга олган.
Воқеадан хабардор бўлган мактаб маъмурияти ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарини йиғиб, мулоқот ўтказган. Ўқувчилар хатти-ҳаракатлари учун кечирим сўраган ва ўша куниёқ ўзаро келишиб кетган. Ҳозирда уларнинг ўзаро муносабатлари дўстона, дарсларда мунтазам қатнашиб келмоқда.
Қайд этилишича, мазкур видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари бошланган.
Изоҳ (0)