• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Украина ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўринганидан кўпроқ умумийлик бор” — Андрей Ермак Марказий Осиёга бағишланган мақола ёзди

    Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Озарбайжоннинг “Haqqin.az” нашрига Марказий Осиё давлатларига бағишланган ва уларга мурожаати акс этган мақола ёзди. Мақолани Daily Sabah газетаси инглиз тилида, “Gazeta.uz” ўзбек тилида эълон қилди.

    Андрей Ермак
    Фото: Украина президенти офиси

    Ўз мулоҳазаларида Андрей Ермак Россия ва Украина ўртасидаги 2014 йилгача бўлган муносабатлар ҳамда Марказий Осиё минтақаси давлатлари ўртасидаги ўхшашликларни келтириб, метрополия таъсиридан чиқиб кетмоқчи бўлган давлат юқори нарх тўлашга мажбур бўлаётганини қайд этади.

    “Россиянинг Украинага бостириб кириши халқаро муносабатларни Россия босқинчилик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ‘Европа концерти’нинг етакчи ‘дирижёри’ бўлиб, Марказий Осиёда ‘Катта ўйин’ни муваффақиятли ўйнаган ХIX асрга қайтаришга қаратилган яна бир қадам бўлди”, — деб ёзади Андрей Ермак.

    Унинг таъкидлашича, Шимолий Қора денгиз, Каспий денгизи орқали ўтувчи ҳамда Олтойда жойлашган Шимол ва Жанубни ажратиш чизиғи ҳали ҳам Кремль режаларини амалга ошириш калити бўлиб қолмоқда. “Тўғрироғи, бу рус императорлик сиёсатининг устуни эди”, — дейди у.

    Бироқ, унинг таъкидлашича, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин мустақил давлат қурилишини тиклаган халқлар учун Россия ўзининг минтақавий тортишиш маркази сифатидаги жозибасини йўқотган.

    “Ҳеч бўлмаганда у қўшниларига тенг ҳуқуқли шерикликни таъминлайдиган ва Россиянинг асосий ёки ҳатто ягона фойда олувчи позициясини эгаллашига йўл қўймайдиган бирон бир интеграция лойиҳасини таклиф қила олмади ва бунга уринмади ҳам. МДҲ, КXСҲТ, Евросиё Иттифоқи — буларнинг барчаси кўп томонлама ҳамкорликнинг барча форматлари ҳозирги кўринишида ушбу эксклюзивликни сақлашга қаратилган”, — дея таъкидлайди Украина президенти офисининг раҳбари.

    Андрей Ермакнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари учун тарихан кўп векторли ёндашув ташқи дунё билан мулоқот қилишнинг табиий усули ҳисобланади. “Украина ҳам токи Россиянинг императорлик шафқатсизлиги уни якуний танлов қилишга мажбурламагунча кўп векторли бўлишга интилиб келган”, — деб ёзади у.

    “Москванинг амбицияларига нисбатан илтифот кўрсатилмагани сабабли унинг ҳудудий даъволарига фақатгина украиналиклар тўқнаш келаётгани йўқ. Биринчисини ҳам, иккинчисини ҳам Қозоғистондаги дўстларимиз яхши билишади. Украиналиклар ҳам, ўзбеклар ҳам қишнинг қаҳратонида газ шантажини бошдан кечирди. Худди Киев каби Бишкек ҳам Кремль гумашталарининг экстрадиция қилиниши ва суд қилиниш имконияти қанчалик камлигини яхши билади. Душанбе ҳам, Украина Қрими ҳам Россия ҳарбий базаси қандай кучли босим воситаси эканини билади. Қолаверса, Ашхобод вилоятидаги наслчилик фермаси ҳам, ‘Буча’ от спорти клуби эгаси ҳам пойга отларининг қотиллари муносиб жазоланиши борасида ҳамфикр деб ҳисоблайман”, — деб ёзади Андрей Ермак.

    Президент офиси раҳбари, шунингдек, “Мосвканинг шундай одати борлиги, у Россия иштирокисиз яратилган логистика ва энергетика транспорти лойиҳаларининг барчасига гўр қазиб, кўмиб юбориши ҳақидаги ҳазилни қадимий Ипак йўлида жойлашган мамлакатлар аҳолисининг ҳеч бирига изоҳлаш шарт эмас”лигини таъкидлади.

    “Украина ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўрингандан ҳам кўпроқ умумийлик бор”, — дея таъкидлади Андрей Ермак. У БМТда Украина резолюцияларига овоз бергани учун минтақа давлатларига миннатдорлик билдирди. “Тушунамиз, маълум шароитларда ҳатто ‘бетараф’ бўлиш ҳам жасоратни намоён қилади, тизимли ‘ҳа’ овози ҳақида гапирмаса ҳам бўлади”, — таъкидлади муаллиф.

    Андрей Ермакнинг қўшимча қилишича, Украинадаги воқеалар ҳақидаги маълумотлар кўпинча минтақа давлатларига “ўз ахборот майдонида Россиянинг иштироки кўплиги туфайли катта бузилишлар билан” етказилмоқда. 

    “Украинада содир бўлаётган воқеалар, Россия пропагандаси томонидан талқин этилганидек, Москва ва Вашингтон ўртасидаги бевосита низо эмас. Биз одамлармиз, проксилар (компьютер сервери) эмас. Бу урушда ҳамма нарса оддий: тажовузкор ҳам бор, тажовуз қурбони ҳам бор. Жабрланувчи барча мавжуд воситалар билан ҳимояланиш, хусусан, чет элда ёрдам излаш ҳуқуқига эга. Аммо Россия ‘буюклик’га берилиб кетмаганида эди, бизга бу керак бўлмасди. Замонавий дунёда буюклик забт этиш билан эмас, тиббиёт даражаси, таълим сифати, илғор технологиялар билан ўлчанади. Бироқ ўтмишдаги одамлар буни тушуна олмайди”, — таъкидлади у.

    Украина президенти офиси раҳбарининг қайд этишича, ҳарбий тажовуз ва санкциялар натижасида Россия қудратли давлатлар лигасидаги ўз ўрнини йўқотган. “Бу халқаро хавфсизлик тизимининг янада таназзулга учрашини англатади. Айниқса, Марказий Осиёда. Москва ўзининг узоқ йиллик ҳакамлик ролини сақлаб қолиш учун минтақадаги интеграция жараёнларига доимий равишда аралашиб келмоқда. Этник хариталарни ҳисобга олмаган ҳолда чегараларни бундай чизиш императорлик амалиётининг давомидан бошқа нарса эмас”, — тушунтирди Ермак.

    Муаллиф Россия афғон толибларини ҳанузгача террорчи ташкилот деб атаганига қарамай, улар билан яқин алоқалар ўрнатганига эътибор қаратади. “Россия қайта-қайта рекет стратегиясига мурожаат қилади: Кремль муаммо яратишга интилади ва кейин уни ҳал қилиш учун ўзининг (одатга кўра, муқобил бўлмаган ва жуда қиммат) хизматларини таклиф қилади”, — деди у.

    Андрей Ермак Украина қоидаларга ҳамма бирдек бўйсуниб яшайдиган дунёни тиклаш учун курашаётганини таъкидлади.

    “Биз нафақат олий геосиёсий лига аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайдиган халқаро муносабатлар тизимини яратишга интиламиз. Биз ўз келажагини белгилаш ҳуқуқи самарали хавфсизлик механизмлари билан кафолатланган ва тажовузкор мажбурий равишда жазоланадиган хавфсиз дунёга интиламиз”, — деб ёзади у.

    Украина президенти офиси раҳбари Россиянинг “Украинада заифлашган” ҳарбий қудратини тиклашга уринишларига тўсқинлик қилаётган барча давлатларга, жумладан, Марказий Осиё давлатларига миннатдорлик билдирди ва мақола охирида ўз номидан унинг мамлакати “халқаро муносабатларни ислоҳ қилиш учун очиқ платформа” бўлишини таклиф қилди.

    “Агар Марказий Осиё давлатлари умумий манфаатлар учун янги, янада адолатли ва хавфсиз дунё тартиби ҳомийлари сафига қўшилса, биз миннатдор бўлар эдик”, — дея хулоса қилди Андрей Ермак.

    28.04.2023, 15:07   Изоҳ (0)   6943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Украина шаҳарларига ракета зарбаларини берди, 10 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)

    28.04.2023, 13:56

    Украина ҳудудини миналардан тозалашга 757 йил керак бўлиши мумкин

    28.04.2023, 13:47

    Молдова бош вазири: “Путин учун мамлакатимизга кириш тақиқланган”

    28.04.2023, 12:05

    “Кейин жуда кеч бўлади”. АҚШ Сенати Байденни Украинага танк етказиб беришни кечиктираётганликда айблади

    28.04.2023, 11:10

    Украиналик болаларнинг Россияга депортациясини геноцид деб атовчи илк халқаро резолюция қабул қилинди

    28.04.2023, 10:40

    Россия фуқаролигини олмаган украиналиклар аннексия қилинган ҳудудлардан депортация қилиниши мумкин

    28.04.2023, 00:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.