Футбол бўйича Италия Кубогининг ярим финали иккинчи ўйинида “Интер” ва “Ювентус” жамоалари 26 апрель, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Иккинчи ўйинда эса миланликлар 15-дақиқада Федерико Димарко томонидан урилган гол эвазига финалга йўл олди.
Иккинчи ярим финалда эса “Фиорентина” “Кремонезе”га қарши баҳс олиб боради. Клубларнинг дастлабки ўйинида флоренсияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
Италия Кубоги
1/2 финал жавоб баҳси
26 апрель, чоршанба
“Интер” – “Ювентус” 1:0
Гол: 1:0 – 15 Димарко.
“Интер”: Онана, Думфрис, Дармиан, Ачерби, Бастони, Димарко (Гозенс, 78), Мхитарян, Чалҳанўғлу (Гальярдини, 82), Барелла (Брозович, 68), Жеко (Лукаку, 68), Мартинес (Корреа, 78).
“Ювентус”: Перин, Де Шильо, Бонуччи (Данило, 68), Алекс Сандро, Бремер, Костич (Милик, 46), Ди Мария, Рабьо, Локателли (Паредес, 63), Миретти (Погба, 79), Кьеза.
Огоҳлантиришлар: Локателли (59), Мхитарян (90).
Изоҳ (0)