News cover

Латвияда Россия ҳудудидан кирган 2 та дрон қулаб тушди

НАТО аъзоси бўлган Латвияга 7 май куни Россия ҳудудидан икки дрон кириб келди ва қулаб тушди. Бу ҳақда Латвия армиясига таяниб, Reuters хабар берди.


Маълум қилинишича, Россия чегарасидан қарийб 40 километр узоқликда жойлашган Резекне шаҳридаги омборда тўртта бўш нефть танкига зарар етган. Полиция ва ўт ўчирувчилар ҳодиса жойидан қулаган дрон қолдиқларини топган. Ўт ўчирувчилар танклардан биридаги қарийб 30 квадрат метр майдонни эгаллаган тутаётган оловни ўчирган.

Латвия мудофаа вазири Андрис Спрудс LSМ телеканалига берган интервьюсида дронлар катта эҳтимол билан Украина томонидан Россиядаги нишонларга қарши учирилганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, НАТОнинг Болтиқбўйи ҳаво полицияси миссиясига тегишли ҳарбий самолётлар воқеа жойига чақирилган.

Маҳаллий вақт билан соат 04:09 да Латвия расмийлари Россия чегараси яқинида яшовчи аҳолини дрон хавфидан огоҳлантирди. Одамлардан уйдан чиқмаслик сўралди. Резекне муниципалитети 7 май куни шаҳардаги барча мактаблар ёпилишини маълум қилди.
Март ойида Украинанинг бир нечта дронлари Латвия ва унинг НАТОдаги қўшнилари — Эстония ҳамда Литва ҳудудида қулаб тушган. Ўшанда битта дрон маҳаллий электр станцияси мўрисига урилган, бошқаси эса музлаган кўлга қулаб тушиб, портлаб кетган. Тахмин қилинишича, дронлар Россиядаги ҳарбий объектларга зарба бериш учун учирилган эди.
Апрель ойида учта Болтиқбўйи давлатининг ташқи ишлар вазирлари баёнот берганди. Унда ушбу давлатлар ўз ҳудудлари ва ҳаво ҳудудидан Россиядаги нишонларга дрон ҳужумлари уюштириш учун фойдаланишга ҳеч қачон рухсат бермагани таъкидланган.

Бугун, 16:44

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: