• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ЖССТ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган яна бир йўтал сиропидан огоҳлантирди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Маршалл ороллари ва Микронезияда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган хавфли йўтал сиропи юки топилганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Фото: BBC

    ЖССТ Panjob QP Pharmachem Ltd томонидан ишлаб чиқарилган Guaifenesin TG сиропининг синовдан ўтказилган намуналарида “қабул қилиб бўлмайдиган миқдорда диэтилен гликол ва этилен гликол” борлигини таъкидлади.

    Сироп таркибидаги иккала бирикма ҳам одамлар учун заҳарли ва истеъмол қилинган тақдирда ўлимга олиб келиши мумкин. ЖССТ баёнотида кимдир препарат оқибатида касал бўлган-бўлмаганига аниқлик киритилмаган.

    ЖССТнинг мазкур огоҳлантириши Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” йўтал сироплари Гамбия ва Ўзбекистонда болалар ўлимига олиб келганидан кейингиси ҳисобланади.

    QP Pharmachem Ltd бошқарув директори Судҳир Пазакнинг айтишича, компания барча тартибга солувчи рухсатларни олгандан кейин 18 346 та сироп партиясини Камбоджага экспорт қилган. У мазкур маҳсулот Маршалл ороллари ва Микронезияга қандай етиб келганини билмаслигини айтди.

    “Биз дориларни Тинч океани минтақасига жўнатмаганмиз ва улар у ерда фойдаланиш учун сертификатланмаган. Сироплар Маршалл ороллари ва Микронезияга қандай шароитда етиб келганини билмаймиз”, — деган у.

    Шунингдек, Пазак унинг компанияси дори-дармонлар партиясини Камбоджага экспорт қилган фирмага қонуний билдиришнома юборганини айтди.

    ЖССТ баёнотида айтилишича, кўкрак қафасидаги йўтал аломатларини йўқотиш учун ишлатиладиган маҳсулот Австралия дори воситалари бошқармаси, Терапевтик товарлар бошқармаси томонидан синовдан ўтган.

    Сироп Ҳаряна штатида жойлашган Тrillium Pharma томонидан сотилган. Тrillium вакили ва Ҳиндистон ҳукумати мазкур хабарга муносабат билдирмаган.

    “На кўрсатилган ишлаб чиқарувчи, на сотувчи ЖССТга ушбу маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифати бўйича кафолат бермаган”, — дейилади ташкилот баёнотида. 

    Нега Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дорилар хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармоқда?

    Ҳиндистон ривожланаётган мамлакатларнинг тиббий эҳтиёжларининг катта қисмини қондирадиган умумий дори воситаларининг дунёдаги энг йирик экспортчиси ҳисобланади.

    Аммо сўнгги ойларда кўплаб ҳинд фирмалари ўз дори-дармонларининг сифати учун текширувдан ўтмоқда ва мутахассислар ушбу препаратларнинг ишлаб чиқариш амалиётидан ташвишланмоқда.

    Октябр ойида ЖССТ глобал огоҳлантиришни эълон қилган ва Maiden Pharmaceuticals томонидан ишлаб чиқарилган тўртта йўтал сиропи Гамбияда буйрак шикастланишидан 66 боланинг ўлимига олиб келганини айтган.

    Ҳиндистон ҳукумати ҳам, Maiden Pharmaceuticals компанияси ҳам бу айбловларни рад этган.

    Март ойида Ҳиндистон йўтал сироплари Ўзбекистонда болаларнинг ўлимига алоқадор бўлган фирманинг ишлаб чиқариш лицензиясини бекор қилган.

    Ўзбекистонда “Док-1 Макс” сиропининг истеъмол қилиниши оқибатлари

    Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиш ортидан Ўзбекистонда 20 нафардан ортиқ бола вафот этгани маълум қилинган.

    Давлат хавфсизлик хизмати томонидан “Док-1 Макс” препарати билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ўзбекистонда “Док-1 Макс”ни ишлаб чиқарган компанияга тегишли барча дорилар савдоси вақтинча тўхтатилди.

    Шавкат Мирзиёев 30 декабрдаги йиғилишда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Кариев ишдан олган. Сардор Кариев 2019 йилнинг февралидан буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

    ЖССТ Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дорисидан болалар ўлгани юзасидан муносабат билдирган. Ҳиндистон ҳукумати эса “Док-1 Макс” дорисини ишлаб чиқарувчи компаниянинг лицензиясини тўхтатган. Ҳиндистонда “Док-1 Макс” дорисини ишлаб чиқарган завод устидан текширувнинг дастлабки натижалари эълон қилинган.

    Сироп билан боғлиқ ўлим ҳолати бошқа давлатларда ҳам аниқлангани маълум бўлди, бироқ улар айнан қайси препаратлар оқибатида экани айтилмаган. Жумладан, Индонезияда 2022 йилдан бери 200 га яқин бола сироп истеъмол қилиши ортидан юзага келган ўткир буйрак шикастланишидан вафот этган. Гамбияда ҳам болалар Ҳиндистон фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган йўталга қарши сиропни истеъмол қилиши ортидан ўлган.

    26.04.2023, 23:45   Изоҳ (0)   21106
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрдўғоннинг матбуот котиби Украинадаги урушни тугатиш йўлини айтди

    26.04.2023, 23:00

    Видеоалоқага чиққан Навалний, Ухандаги ҳайдовчисиз осма поезд, 75 йиллигини нишонлаётган Исроил — 26 апрель суратлари 

    26.04.2023, 22:35

    Эрдўғонда миокард инфаркти қайд этилгани ҳақида хабар тарқалмоқда

    26.04.2023, 22:31

    “Қамоқда эмас”: Суданнинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти қаердалиги маълум бўлди  

    26.04.2023, 22:06

    Собиқ СССР давлатлари Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдамлашиб, эвазига пул ишламоқда — Politico

    26.04.2023, 19:15

    Ҳиндистон ва Хитой аҳолининг қаришига тайёрланиши керак — БМТ

    26.04.2023, 18:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.