Бухоро шаҳрида 25 апрель куни ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Spark ариққа тушиб кетди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, 25 апрель куни соат тахминан 00:12 ларда Бухоро шаҳри Ҳофиз Таниш Бухорий кўчасидан Зулфия кўчаси томон ҳаракатланиб бораётган Spark ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ёқасидаги бетон ариққа тушиб кетган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Spark автомашинасида бўлган бир нафар йўловчи ва ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган. Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)