Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444-ҳижрий Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
Идора Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Тошкент шаҳри масжидларида Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда, шунингдек, Рамазон ҳайити кунларида Тошкент метрополитени иш жадвали ўзгаради.
Изоҳ (0)