Навоий вилоятида тергов ишларини енгиллаштириб беришини айтиб, 100 миллион сўм сўраган аёл жинояти устида қўлга тушди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Хабарга кўра, 51 ёшли самарқандлик фуқаро гиёҳванд модда савдоси билан шуғуллангани аниқланиб, терговга қадар суриштирув ишлари кетаётган вақтда таниши бўлган аёлдан ёрдам сўраган. Аёл терговчи билан гаплашиб кўрганини, 100 миллион сўм эвазига уни жавобгарликдан озод қилиб беришни ва олдиндан 10 миллион сўм, кейин эса қолганини олиб келишни тушунтирган.
Айтилган пулни берган фуқаро унга нисбатан ҳеч қандай енгиллик берилмаганини кўрган. Шу орада аёл унга яна 10 миллион олиб келишини, акс ҳолда узоқ муддатга қамалиб кетишини айтиб, қўрқитган.
Шундан сўнг, у пулларни олаётган вақтда ходимлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга тушган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ҳамда 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)