Twitter ижтимоий тармоғи Россия собиқ президенти, амалдаги Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг Украина “йўқ бўлиб кетиши” ҳақида ёзган твитини фойдаланувчиларга кўрсатишга чеклов қўйди.
Германия ва Польшада твитни кўрсатиш “маҳаллий қонунчиликка кўра” чекланган. Бу мамлакатларда твитни очишга уриниш пайтида шундай огоҳлантириш кўрсатилмоқда.
Медведевнинг ёрдамчиси Олег Осипов “РИА Новости” нашрига берган интервьюсида “бу жавобсиз қолмаслигини” айтди.
8 апрель куни Медведевнинг Twitter’даги инглизча аккаунтида Украинанинг “йўқ бўлиб кетиши” ҳақида пост қўйилганди. Рус тилидаги шундай пост собиқ президентнинг “VKонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган. Унда Медведев Украина “ҳеч кимга керак эмас” шунинг учун у “йўқ бўлиб кетади” деб ёзган. Унинг фикрича, Европа, АҚШ, Африка, Лотин Америкаси, Осиё, Россия ва Украина фуқароларининг ўзига ҳам Украинанинг кераги йўқ.
Twitter эгаси Илон Маск Медведевнинг ушбу постини ижтимоий тармоқдан ўчиришдан бош тортди.
Маск Россия собиқ президентининг постини “геноцидга чақириқ” деб ҳисоблаган фойдаланувчилардан бирининг твитига шундай жавоб берган. “Барча янгиликлар у ёки бу даражада пропоганда. Одамларнинг ўзи қарор қилсин”, — дейди у.
Изоҳ (0)