Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашуви муносабати билан “Толибон” ташқи ишлар вазири Амирхон Мутаққий Ўзбекистонга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Дарё”нинг Афғонистондаги мухбири.
Twitterъда Амирхон Мутаққий бошчилигидаги “Толибон” делегациясининг сурати эълон қилинди.
“Толибон” ТИВ матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зиё Аҳмаднинг сўзларига кўра, Муттақий қўшни давлатларнинг бир қатор ташқи ишлар вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Бироқ “Толибон” ТИВ матбуот котиби ўринбосари Мутаққий айнан қайси давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан икки томонлама учрашув ўтказишига аниқлик киритмаган.
“Толибон” Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг олдинги учта учрашувига таклиф қилинмаган эди. Бу сафарги йиғилиш “Толибон” вакили иштирокида бўлиб ўтади. Аввалги учрашувларда Афғонистоннинг шимолий қўшни давлатлари мамлакат чегаралари орқали террорчилик таҳдидлари ва гиёҳванд моддалар савдоси кучайиб бораётганидан хавотир билдиришган.
Бугунги йиғилиш “Толибон” Кобулни эгаллаб олганидан кейин Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашувидир.
Изоҳ (0)