Қозоғистоннинг Атирау вилоятида тўрт йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.
Хабарга кўра, у Қозоғистонга 2017 йилда келган ва 2019 йилдан бери бедарак йўқолганлар рўйхатида. Атирау вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, “Мигрант” тадбири давомида мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузган хорижликлар аниқланган. Мазкур шахс ҳам ушбу тадбирда топилган.
У 2019 йилдан бери Нукусдаги қариндошлари билан алоқани узган. Шу сабабли унинг қариндошлари Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Шу тариқа у бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.
Ҳозир полиция ходимлари 48 ёшли ўзбекистонликнинг кимлигини аниқлаш ва уни ўз мамлакатига қайтариш учун тегишли ҳужжатлар рўйхатини йиғмоқда.
Изоҳ (0)