Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида Captiva ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар беради вилояти ФВБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 12 апрель куни соат тахминан 11:40 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар Ипак йўли ва Баҳодир Тарағай кўчалари чорраҳасида Captiva ва Damas русумли автомобиллар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган, натижада Captiva русумли автомашинада ёнғин чиққан.
Ёнғин бўйича хабар соат 11:47 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар ФВБ га келиб тушган, 1 та қутқарув бўлинмаси соат 11:50 ларда етиб бориб, ёнғинни 11:57 да тўлиқ бартараф этган.
Ёнғин оқибатида автоуловнинг олд қисми зарар кўрган. Тўқнашув ва ёнғин сабаб ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув жараёнлари бошланган.
Аввалроқ Самарқандда ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетгани, Андижонда йўл четида турган Nexia’да ёнғин чиққани, Қамчиқ довонида лак-бўёқ ортилган юк машинаси ёниб кетиши оқибатида бир неча киши жабрлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)