“Даҳшатли ёлғон”. Исроил New York Times нашрини фаластинлик маҳбусларга нисбатан зўравонлик ҳақидаги мақола учун судга бермоқчи
“Бу таҳдид мустақил журналистикага путур етказиш ва муайян нарративга (қарашга) мос келмайдиган материалларни бўғишга қаратилган, азалдан маълум бўлган сиёсий тактиканинг бир қисмидир. Ҳар қандай бундай даъво ҳеч қандай асосга эга эмас”, деб баёнот берди нашр.