Бу панкейкларнинг таркибида ун йўқ, унинг ўрнига жўхори уни ва какао кукунидан фойдаланилади. Банан панкейкка нозик таъм ва ёқимли, мевали ҳид беради. Панкейкларни тезда тайёрлаш мумкин, чунки унинг таркибидаги барча маҳсулот блендер билан аралаштириб олинади.
Керакли масаллиқлар:
- яхши пишган банан — 2 та;
- тухум — 2 та;
- жўхори уни — 50 г;
- пишириқ кукуни — ярим чой қошиқ;
- какао кукуни — 2 ош қошиқ;
- ваниллин — 1 чимдим;
- туз — 1 чимдим.
Тайёрланиши:
- Blender ёрдамида барча маҳсулотларни бир хил массага эга бўлгунга қадар аралаштириб олинг;
- Хамирни 10-20 дақиқага қолдиринг. Бу вақт ичида у бироз қалинлашади;
- Ўртача оловда товани қиздиринг;
- Хамирни бироз ёйиб, панкейкларни икки томондан қотиб қолгунча қовуринг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)