Ҳиндистонда 18 ёшли қиз акаси билан жанжал пайтида телефонини ютиб юборди. Бу ҳақда The Times оф Индиа хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеадан сўнг шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Операцияда иштирок этган ва исми ошкор этмаган шифокор оилавий жанжал ҳақида маълумот берган. Ака-сингил Хитойда ишлаб чиқарилган уяли телефон учун жанжаллашган, жаҳли чиққан қиз телефонини ютиб юборган.
Кўп ўтмай қизнинг қоринда кучли оғриқ пайдо бўлган ва кўнгил айниши кузатилган. Шундан сўнг у зудлик билан касалхонага олиб борилган. Етиб келгач, жарроҳлар қизни компьютер томографияси, рентген ва ултратовуш текшируви каби бир қатор текширувлар ўтказган. Шифокорлар икки соатлик машаққатли операциядан сўнг беморнинг танасидан телефонни олиб ташлашга муваффақ бўлган.
Қизнинг аҳволи барқарор, телефони олиб ташланган, операция давомида унга 10 та чок тушган. Тез орада унинг шифохонадан чиқарилиши кутилмоқда. Шикофор 20 йиллик шифокорлик фаолияти давомида бундай ҳолатга биринчи марта дуч келганини айтган.
Изоҳ (0)