Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
“Фарҳод ва Ширин” дуэти хонандаси Ширин яккахон ижод бошлаганини маълум қилди. Унинг яккахон хонанда сифатидаги “Лакатум” деб номланган илк қўшиғи мухлислар эътиборига ҳавола этилди.
Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедованинг умра сафари ҳақидаги таассуротларини мухлисларига гапириб берди.
“Шунча дунё кезибман-у, аммо Макка-ю Мадинадек сакинат ва ҳаловат бахтини ҳис этмаган эканман ҳеч бир мусофирликда! Рамазонда таровиҳ намозларининг файзи бошқача экан, айниқса жамоат билан узоқ муддат ўқиганда!”, — дейди актриса.
Истеъдодли хонанда Иззатбек Шукуров илк марта ота бўлди.
Хонанда Севара Назархон қизалоғи Имонга сувда сузишга мўлжалланган балон совға қилгани акс этган видеони эълон қилди.
Актриса Интизор Тожибоева отаси, марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг архив суратини саҳифасига жойлади.
Хонанда Бунёдбек Саидов Мадина шаҳрида тушган видеосини эълон қилди.
Актриса Асал Шодиева хонанда Шоҳруххон ўғилларининг суратини чизганини обуначиларига кўрсатди.
АҚШда яшовчи 79 ёшли Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева яқинларига қуймоқ тайёрлаб бергани акс этган видеони эълон қилди.
Актёр Акбархўжа Расулов Туркияда тушган суратини мухлисларига тақдим этди.
Хонанда Юлдуз Турдиева Португалиянинг Лиссабон шаҳридаги мухлислари учун концерт берди.
Болливуд актрисаси Прити Зинта янги сурати билан кўриниш берди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова қўқонлик кекса мухлисасининг дуосини олгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Ҳулкар Абдуллаева ҳамкасби Афсонанинг туғилган кунида Нигора билан тушган суратини эълон қилди.
Хонанда Жаҳонгир Позилжонов эндиликда уйида сув тошмаслигини, муаммо бартараф этилганини мухлисларига гапириб берди.
Актриса Гулруҳ Пирназарова дунёдаги ягона ҳақиқат ва куч севги эканини айтди.
“Mittivine” жамоаси аъзоси Улуғбек Шодибеков марҳум дўсти Фарҳод Манноповнинг онасини туғилган куни билан табриклади.
Хонанда Муниса Ризаева “Жонгинам” таронасини жонли ижрода куйлаб берди.
Изоҳ (0)