• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Авариядан кейин 8 йил рулга ўтира олмаганман”. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари бошларидан кечирган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида

    Ҳаёт паст-баландликлар, қувончли ва ғамгин кунлардан иборат. Машҳур инсонларнинг ҳаёти ҳам бундан мустасно эмас. “Севимли” телеканалининг “Машҳурлар” лойиҳасида бир гуруҳ аёл санъаткорлар иштирок этиб, ўзлари учраган автоҳалокатлар ҳақида сўзлаб берди. 

    Малика Равшанова: “Авариядан кейин 8 йил рулга ўтиролмаганман”

    Фото: Instagram / @malika_ravshanova

    — 2008 йил Жиззахга тўйга кетаётганимизда, жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учраганмиз. Яъни йўлдан эшак чиқиб қолган. Биз кетаётган машина ҳайдовчиси уни уриб юбормаслик учун машинани четга олган. Бахтга қарши машина бетон тўсиққа бориб урилган. Ўшанда машинанинг ярми йўқ бўлиб кетганди. Ундан кейинги воқеаларни эслолмайман. Кўзимни очганимда Тошкентга олиб келишганини айтишганди. Бир ярим ой давомида ўрнимдан турмай даволанганман. Чунки умуртқам жиддий шикастланган эди. Шу воқеадан кейин 8 йил рулга ўтиришга қўрққанман. Турмуш ўртоғим хориж сафарларида кўп бўлгани учун машина ҳайдашга мажбур бўлганман. Агар шу мажбурият бўлмаганида, рулга ўтириш фобиямга айланиб қолган бўларди, — дейди Малика Равшанова.

    Наргиз Яндашева: “Йўлдаги ҳаракат фақат сизга боғлиқ эмас”

    Фото: Instagram / @nargiz_singer

    — Яқинда жуда қўрқинчли вазиятга тушдим. Ўғлим ва жияним билан машинада кетаёцак, катта юк машинаси йўлдан чиқиб, машинамни қисиб қўйди. Қўрқиб кетдим, ўзимдан аввал ўғлим ва жияним ҳақида ўйладим. 
    Тартибли ҳайдовчиман, машинани эътибор билан бошқаришга ҳаракат қиламан. Аммо рулда фақат мен эмас, атрофдагилар ҳам эътиборли бўлиши кераклигини англадим, — дейди хонанда.

    Раъно Ярашева: “Оёқларим синиб, юзларим кўкариб кетган”

    Фото: Instagram / @ranoyarashevaofficial

    — 2006 йили уйимизни таъмирлаётгандик, пул етмай машинамни сотишга тўғри келди. Машинасиз қийналганимдан кейин Matiz русумидаги арзонроқ машинани кредитга олдим. Nexia’да юришга ўрганиб қолган эканманми, бир куни Matiz кичик дўнгалакдан ўтолмай бошим томга урилганди. Жаҳлим чиқиб ўз-ўзимга “Matiz яхши машина эмас экан”, дегандим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай автоҳалокатга учраганман. Энг қизиғи, ўша пайтда “Севинч” фильмидаги қаҳрамонимни машина уриб юборгач, оёғи синиб, юзлари кўкариб кетган ҳолатда кўрсатган эдик. Ҳақиқий автоҳалокатдан сўнг икки оёғим синиб, юзимнинг бир томони кўкариб кетганди. Мана шу воқеадан кейин машина темир бўлса-да гапни тушунишини англаганман. Шунинг учун машиналарга оғир гапирмай, қайси русумдаги машинага чиқсам ҳам “сен энг яхшисисан” деб мақтайман, — дейди Раъно Ярашева.

    Хосият Ҳусанова: “Ўлдим деб ўйлаганман”

    Фото: Instagram / @xosiyat_xusanova

    — 2008 йили мудҳиш аварияга учраганман. Аммо бу менинг эмас, бошқа ансамблдаги ҳайдовчининг айби билан содир бўлган. Бахтга қарши мен ҳам ўша машинада эдим. Мен Damas’нинг олд ўриндиғида эдим. Чилонзорда кетаётганимизда у Nexia’га урилиб, рулни бошқаролмай дарахтга урилган. Ўша пайтдаги аҳволимни тасвирлаб беролмайман, “Ўлдим”, деб ўйлаганман. Мени машинадан олиб чиқишлари жуда қийин кечган. Икки қўлимдан бир неча марта тортишгач нафас ола бошлаганман. Менга кучли мия чайқалиши ва умуртқа поғонасининг жиддий шикастланиши ташхисини қўйишган. Бир йил тўшакка михланиб, 2-гуруҳ ногиронига айланганман. Ҳозир аҳволим анча яхшиланган, аммо кечга яқин оғриқларим зўраяди, — дейди Хосият Ҳусанова.

    03.04.2023, 15:35   Изоҳ (0)   8993
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларига учраб, омон қолган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    15.11.2021, 17:39

    Голливуд юлдузи Киану Ривз “Жон Уик-4” фильмининг каскадёрларига ноодатий совғаларни тақдим этди

    03.04.2023, 12:30

    Қарийб чорак аср олдин томошабинлар қалбини забт этган “Мумиё” трилогиясининг юлдузлари ҳозир қандай кўринишда?

    03.04.2023, 10:25

    Instagram: Жаҳонгир Позилжоновнинг уйини яна сув босди, “Осмондаги болалар”нинг трейлери эълон қилинди, Озода ва Ҳамдам Собировдан янги клип 

    02.04.2023, 22:43

    Кинодаги карьерасини комедик актёр сифатида бошлаб, кейинчалик жиддий ролларни ижро этган юлдузлар (фото)

    02.04.2023, 19:50

    Баландлик, зилзила, самолётда учиш: ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг фобиялари (видео)

    02.04.2023, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.