Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой компанияси Фарғонада когенерация ҳамда кичик ГЭСлар лойиҳаларига инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Хайрулло Бозоров, Хитойнинг Фенг Юан компанияси раҳбари Гойин Фу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Хитой компанияси томонидан Фарғона вилояти ҳудудида замонавий когенерация тизимини (яъни, бир пайтда иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаришни) жорий қилиш, мини-ГЭСлар қуриш, шунингдек биочиқиндилардан энергия олиш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, Хитой компанияси, Ўзбекистонда энергетика лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳалаштиришдан фойдаланишга топширишга қадар бўлган жарайонни ўз ичига олган кластер ташкил этишни ҳам режалаштираётгани маълум қилинди.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Спорт
“ПСЖ” Лионель Мессига ўринбосар сифатида “Манчестер Сити” етакчисини олиб келмоқчи