Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда ходимлар “Ташаббусли бюджет”га овоз йиғиш учун мажбурий жалб қилинаётгани ўрганилмоқда. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида йўлга қўйилган.

Ўтган қисқа давр мобайнида жойларда ушбу лойиҳа доирасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис мазкур жараён оммалашиб бормоқда. Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда “Ташаббусли бюджет” учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари кенг муҳокама қилинмоқда.

“Мазкур масала Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси томонидан атрофлича ўрганилмоқда. Натижалар бўйича қўшимча маълумот берилади. Мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ёки мазкур ҳолатдан хабардор бўлган юртдошларимизни mk@senat.uz, 1176 ҳамда 1092 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишларини сўраймиз", — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди
Меҳридарё
“Набирамни даволатмасам, ногирон бўлиб қолиши мумкин” — қуйичирчиқлик аёл шифокорлар айби билан набирасинг қўл-оёғи ишламай қолганини айтиб, халқдан ёрдам сўрамоқд...
Маҳаллий
Фарғонада икки кишини ҳаж зиёратига юборишини айтиб, 20 минг доллар сўраган туристик фирма ходими ушланди (видео)