АҚШ жанубида 31 март куни содир бўлган кучли бўрон бир қатор йирик торнадоларни келтириб чиқарди. Табиий офатдан Арканзас штати энг кўп зарар кўрди, у ердаги уйлар ва савдо марказлари вайрон бўлди.
Иллинойс штатининг Белвидир шаҳридаги концерт вақтида кучли шамол туфайли томошабинлар устига том қулаб тушган.
Мамлакат бўйлаб юзлаб одамлар яраланган, камида 3 киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидирмоқда. Ўн минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолди.
АҚШ президенти Жо Байден маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун Арканзас пойтахти Роллинг Форк шаҳрига келди.
Изоҳ (0)