Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 29-турида “Манчестер Сити” 1 апрель, шанба куни “Ливерпуль”га қарши баҳс олиб борди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 17-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очди. 27-дақиқада эса Хулиан Альварес мувозанатни тиклади. 

Иккинчи бўлим бошида Кевин де Брюйне “шаҳарликлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Илкай Гундўған ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 74-дақиқада эса Жек Грилиш манчестерликларнинг навбатдаги голи муаллифига айланди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Манчестер Сити” ғалабани расмийлаштирди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Пеп Гвардиола шогирдлари очколари сонини 64 тага етказиб, 2-ўринни банд этиб турибди. “Ливерпуль” эса 42 очко билан 6-поғонадан жой олган. 


АПЛ

29-тур баҳси

1 апрель, шанба

“Манчестер Сити” – “Ливерпуль” 4:1

Голлар: 0:1 – 17 Салоҳ, 1:1 – 27 Альварес, 2:1 – 46 де Брюйне, 3:1 – 53 Гундўған, 4:1 – 74 Грилиш.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз, Гундўған, де Брюйне, Грилиш (Палмер, 89), Родри (Бернарду Сильва, 83), Марез, Альварес.

“Ливерпуль”: Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Konaте, Робертсон (Симикас, 70), Ҳендерсон, Фабиньо, Эллиотт (Окслейд-Чемберлен, 70), Салоҳ (Нуньес, 70), Диогу Жота (Фирмино, 70), Гакпо (Милнер, 82).

Огоҳлантиришлар: Салоҳ (19), Родри (33).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Спорт
“ПСЖ” Лионель Мессига ўринбосар сифатида “Манчестер Сити” етакчисини олиб келмоқчи