Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари пойтахтда иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF-2023) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, дастлабки форумда дунёнинг 56 мамлакатидан икки мингдан ортиқ иштирокчилар — йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашган.

Навбатдаги тадбир қатнашчиларининг сони янада ошиши кутилмоқда. Форум давомида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг инвестициявий салоҳиятини атрофлича очиб беришга қаратилган ялпи мажлис, экспертларнинг 30 дан ортиқ баҳс-мунозаралари, панел мулоқотлари, давра суҳбатлари ва B2B музокаралари ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирда иштирок этиш учун www.iift.uz сайтида 2023 йил 20 апрелгача онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина элчиси Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши оқибатида етказилган зарарни 14 миллиард долларга баҳолади
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ биносининг 4-қаватидан сакраб вафот этган 21 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди