Шавкат Мирзиёев 31 март куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Хоразм филиалини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 15 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига барпо этилган ушбу марказ йилига 4 минг 500 нафар ёшни ахборот технологиялари йўналишида ўқитиш ва IT хизматлар кўрсатиш қувватига эга. Бу ёшларнинг замонавий мутахассисликларни эгаллаб, ўз йўлини топишида муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, ушбу мажмуада ҳам 250 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган.
Шунингдек, президентга IT-паркда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди. Бу ерда ўқув машғулотларини ташкил этиш ҳамда IT хизматларини экспорт қилиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Жорий йилда экспорт ҳажмини 3 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, шу ернинг ўзида IT-парк резидентлари, ахборот технологияларига соҳасида фаолият олиб бораётган ёшлар билан мулоқот бўлди. Улар ўзларининг фаолиятлари ҳақида сўзлаб берди. Давлат раҳбари ёшларнинг фикрларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Изоҳ (0)