• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзига хос сабабларга кўра бир-бирига ўхшаш қаҳрамонларни ўйнайдиган актрисалар (фото)

    Кино ишқибозлари typecasting нималигини яхши билишади, яъни типажга кўра актёрларни танлаш. Оддий қилиб айтганда, бу актёрларга режиссёрларнинг ташқи кўриниши ва характерига мос келадиган бир хил турдаги ролларни таклиф қила бошлайдиган ҳолат. Баъзан бундай актёрларни битта образга боғланиб қолган деб аташади.

    Кира Найтли

    Фото: AdMe

    Кира Найтли тарихий қаҳрамонлар ролида жуда табиий кўринади. “Покланиш” , “Герсогиня”, “Кариб денгизи қароқчилари” франшизасида ҳам унинг қаҳрамонлари ҳар доим ташқи томондан камтар аёллар бўлиб, улар ичида исёнкор руҳ доимо ёниб туради. Актриса тарихий фильмларга бўлган боғлиқлигини бугунги кун ҳақидаги сценарийларда етишмайдиган кучли ва илҳомлантирувчи аёлларни яхши кўриши билан изоҳлайди.

    Бундан ташқари, актрисанинг тан олишича, тарихий спектаклларда рол ўйнаш унинг учун бошқа воқеликка ўтиш усулидир.

    Скарлетт Йоханссон

    Фото: AdMe

    “Никоҳ тарихи” ва “Таржима машаққатлари” фильмларининг сюжет и оилавий муносабатлардаги қийинчиликларга асосланган. Уларнинг ҳар бирида Йоханссон никоҳидан қониқмаётган аёл ролини ажойиб тарзда ўйнайди.

    Эҳтимол, актриса учун бундай ролларга мослашиш қийин эмасдир, чунки уларда ўз ҳаёти акс этади. Актрисанинг ота-онаси у ўсмирлигида ажрашишган, актрисанинг ўзи ҳам бир неча бор ажрашган. “Никоҳ тарихи”нинг сценарийси иккинчи турмушидан ашрашиш жарайонининг энг юқори чўққисида унинг қўлига келиб тушади.

    Эмма Уоцон

    Фото: AdMe

    Актриса Гарри Поттер франшизасидан кейин қандай фильмларда суратга тушмасин, томошабинлар ўша Гермиона Гренжерни – зукко, қизиқувчан, аълочи, бироз такаббур, бироз исёнкор қизни томоша қилаётгандек туйғудан халос бўлишлари қийин эди. Бироқ бу фазилатлар нафақат ақлли сеҳргар қизга, балки Уоцоннинг ўзига ҳам тегишли.

    Унинг қаҳрамонлари сингари реал ҳаётда Эмма ҳам ўз ақл-заковати ва шон-шуҳратини яхшилик учун ишлатиб, замонавий одамларнинг муайян долзарб масалалар бўйича қарашларини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Экофаол, тенглик фаоли, хайриячи - у, албатта, бир жойда ўтиришга одатланмаган ва ўз қаҳрамонлари каби жамоат ҳаётида фаол иштирок этади.

    Женнифер Энистон

    Фото: AdMe

    Женнифер Энистон жуда кўп романтик комедияларда рол ўйнаган, унинг қаҳрамонлари жуда кўп ўхшашликларга эга эканлигини сезмаслик қийин. Одатда у ўз ҳаётини тузатишга ҳаракат қилаётган оддий, мафтункор, камбағал қизларни ўйнайди.

    Афтидан, бу хусусиятлар ҳақиқий Женниферга тегишли. Шон-шуҳрат ва бойликка қарамай, у ҳали ҳам бировга ўхшаб кўринишга уринмайдиган, бошқалар билан осон тил топишиб кетадиган, яхши хулқли, самимий ва меҳнаткаш аёл бўлиб қолмоқда.

    Мелисса Маккартни

    Фото: AdMe

    Айтиш мумкинки, Мелисса Маккартни ақлли, мақсадли ва жиддий аёл ролини ўйнамайди. Кўпинча унга ўз қаҳрамонларида бўлгани каби ишонч билдиришмайди, лекин актриса ёши ва гўзаллик меъёрларига мос келмаслигига қарамай, киносаноатда ўзига хос ўрин тутади.

    Эҳтимол, айнан мана шу ички исён ва муносиб ролларни танлаш унга бир неча йиллар давомида диққат марказида қолишга ва энг кўп маош оладиган комедия юлдузларидан бири бўлишга имкон бергандир.

    Энн Хетеуэй

    Фото: AdMe

    Гарчи Хетеуэйнинг баъзи қаҳрамонлари томошабинни ҳамдардлик кўз ёшларини тўкишга мажбур қилса-да, одатда улар драматиклик билан эмас, балки хаёлпарастлик, заифлик, меҳрибон қалб ва, албатта, кўзни қамаштирувчи табассуми билан ажралиб туради.

    Актрисанинг ўзи ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин: ҳар қандай интервью ва шоуларда, биринчи навбатда, одамлар унинг ёрқин табассумини кўришади. Кўриниб турибдики, айнан шундай қаҳрамонлар Энннинг шахсияти билан резонанслашгани учун у бу ролларни жуда осон ўйнайди.

    Кетрин Хейгл

    Фото: AdMe

    Кетрин Хейгл романтик комедияларнинг яна бир марказий фигурасидир. Қаҳрамонларининг хусусиятлари — принципларга содиқлик ва назоратга берилиш. Аммо актриса ҳақиқатан ҳам шундай эканини тушуна бошлаганингизда ҳаммаси жойига тушади.

    Ҳелена Boneм Картер

    Фото: AdMe

    Фаолиятининг бошида актрисага доимо мулойим аёлларни ўйнаш таклиф қилинган. Бироқ ҳозир камдан кам истиснолардан ташқари, биз Ҳелена Boneм Картерни қонун ва қоидаларни тан олмайдиган экцентрик, ақлдан озган аёллар ролларида кўрамиз.

    Унинг тан олишича, у учун актрисалик қилиш ҳақиқий ҳаётдан қочиш, унинг фаровонлиги учун фойдали терапия туридир.

    31.03.2023, 09:25   Изоҳ (0)   6499
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карьерасини жуда кичик роллардан бошлагани учун ҳам ҳеч ким дунё миқёсида шуҳрат қозонади деб ўйламаган актёрлар (фото) 

    30.03.2023, 10:30

    Чиройли қоматга эришиш учун кўпчилик амал қиладиган одатлар. Аслида улар фойда бермаслиги аниқланди 

    30.03.2023, 09:16

    Instagram: Самандар Ҳамроқулов умрада, Шаҳноза Ҳожиматова турмушга чиқмоқда, “ВИА Мароканд”нинг янги хонандаси кимлиги маълум бўлди 

    30.03.2023, 22:40

    Голливуд юлдузи Бред Питт уйини 39 миллион долларга сотди

    30.03.2023, 18:45

    Қийин пайтда бир-бирини қўллаб-қувватлаган: Голливуддаги энг яхши дўстлар (фото)

    30.03.2023, 16:35

    “Бошқа фарзандли бўлмайман, деб юборганман”. Дилноза Кубаева ниятига яраша жазолангани ҳамда қўшиқ айтишига нима туртки бўлгани ҳақида (видео)

    30.03.2023, 14:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.