• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Банкрот бўлган “пайнетчи”, 8 йил кастингдан ўта олмаган омадсиз актёр ва Instagram юлдузи Бобур Мансуров 31 ёшда (фото, видео)

    Ижтимоий тармоқлардаги ҳазил видеолари билан мухлислар эътиборига тушган Бобур Мансуров 29 март куни 31 ёшни қаршилади. Ижодда ўз ўрнини топгунига қадар кабобпаз ва официант бўлган актёр, биринчи вайнини суратга олишдан роппа-роса 10 кун аввал Россияга ишлагани кетмоқчи бўлган. 

    Фото: Instagram / @boburmansurov_

    Бобур Мансуров болалигидан санъатга қизиққан. Аммо оиладаги шароит сабаб санъат тўгаракларига қатнашишга имкони бўлмаган. У яшайдиган қишлоқ Тожикистон билан чегарадош ҳудудда бўлган. Бу ерлик аҳоли чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Бўлажак актёр ҳам бошқа болалар сингари болаликдан рўзғорга кўмаклашган. 

    — Сирдарё вилоятида оддий ишчилар оиласида дунёга келганман. Онам асли ўшлик, дадам эса сирдарёлик бўлган. Оиламизда қиз йўқ, беш ўғилмиз. Шу боисдан ҳам болалигимиздан меҳнат қилишга ўрганганмиз. Дадам кабобпаз бўлса-да, барчамизни олий маълумотли қилган. Онам ҳам ўқишни орзу қиларди. Ҳаммамиз олий маълумотли бўлганимиздан кейин ўзи ҳам институтга ҳужжат топшириб, 50 ёшида талаба бўлди, — дейди Бобур Мансуров.

    Фото: Instagram

    Бобур Мансуровнинг дадаси чойхонада кабобпаз бўлиб ишлаган. Бўлажак актёр дарсдан кейин дадасининг иш жойига бориб, унга кўмаклашган.

    — Кабоб пишириш, унинг туз-намагини тўғрилаш қўлимдан келади. Чунки анча вақт дадам билан бирга чойхонада ишлаганман, — дейди Бобур Мансуров.

    Актёр болаликдан қўшиқчи бўлишни орзу қилган. Аммо Сирдарёдаги санъат коллежида хонандалик бўлими бўлмагани учун драма актёрлиги бўлимида ўқишга мажбур бўлган. Ўқиш давомида актёрликка меҳри ортиб, катта орзу-умидлар билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширган.

    Фото: Instagram / @boburmansurov_

    — Ижодий имтиҳондан кейин барча орзу-умидларим чил-парчин бўлган. Чунки мен ўз маҳоратимга ишонардим. Аммо икки йилги имтиҳонда ҳам энг паст баллни ўзим олганман. Биринчи йил ижодий имтиҳондан 13, кейинги йил эса 8 балл олганман. Бу умуман истеъдодсиз актёрсан, дегандек гап эди, — дейди Бобур Мансуров.

    Кетма-кет имтиҳонлардан йиқилган Бобур Мансуров ўзини тадбиркорлик соҳасида синаб кўрмоқчи бўлади. Қишлоқ марказида Paynet шохобчасини очади. Аммо кўп ўтмай шахобча банкротга учрайди. Яқинлари унга ҳарбий хизматга боришни тавсия қилишади.

    — Санъатдан бутунлай кўнглим қолган. “Қўлимдан ҳеч нарса келмайди, истеъдодсизман” деб тушкунликка тушгандим. Устига устак, биринчи йил ҳарбий хизматга қабул қилишмади. Қон босимим борлиги халал берди. Келаси йил эса бир йиллик хизматга қабул қилиниб, Фарғонага йўл олдим, — дейди Бобур Мансуров.

    Фото: Instagram / @boburmansurov_

    Санъатга ошуфта кўнгил ҳар қандай шароитда ҳам ижод қилишга имкон топади. Бобур Мансуровнинг санъатга қизиқишини билган командирлар уни ҳарбий қисмлар ўтказиладиган танловларда иштирок этишини сўрашади. Муваффақиятли иштирокидан сўнг, жамоа билан бирга ҳарбийлар ўртасидаги ҚВЗда иштирок этишни таклиф қилишади. Командирлар “Агар ғолиб бўлсанг, имтиёз олишинг мумкин”, дейишади. Институтга кириш иштиёқи сўнмаган Бобур Мансуров жамоаси билан астойдил меҳнат қилиб, иккинчи ўринни қўлга киритади. 

    — Ҳарбий хизматни имтиёз билан якунлаганман. Акам Жаҳон тиллари университетига ҳужжат топширишимни сўраган. Чунки оила аъзоларим ҳам санъаткор бўлишимдан умидларини узишган эди. Акамдан яширинча санъат институтига ҳужжат топширганман. Аммо ижодий имтиҳондан паст балл олганман. Имтиёз сабаб шартнома асосида ўқишга қабул қилинганман, — дейди Бобур Мансуров.

    Актёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мунаввара Абдуллаева қўлида таҳсил олади. У истеъдодли эканлигини исботлаш учун дарсларда фаол бўлишга ва кастингларда иштирок этишга ҳаракат қилади. Ажабланарлиси шундаки, Бобур Мансуров 8 йил давомида бирорта кастингдан ўтмайди.

    Фото: Instagram / @boburmansurov_

    — Ҳамма курсдошларим кастинглардан ўтишарди. Аммо мен бирор марта эпизод бўлса-да ролга қабул қилинмаганман. “Кўринишим ёқмайдими, шунчалик хунукманми?” деб ўз-ўзимга савол берардим. Ҳатто бир сериалнинг кастингидан барча курсдошларим ўтишган, мен эса ўтолмаганман. Бир томондан курсдошларимнинг ютуғидан қувондим, бошқа томондан эса ичимда ғалати ғалаён бўлган, — дейди Бобур Мансуров.

    Бирорта ролга тасдиқланмаган ижодкор хусусий телеканалларнинг бирига иккинчи режиссёр сифатида ишга киради. Аммо у тўрт ой ишлаб, умуман ҳақ олмайди. Лекин тажриба орттириб, кейинчалик ўзи мустақил сериалга режиссёрлик қилади.

    — “Орзулар палатаси” номли сериалга режиссёрлик қилганман. Давлат бужети асосида суратга олинган сериал — илк мустақил ишим бўлган. Шунинг учун ҳам камчиликлари етарлича, — дейди Бобур Мансуров.

    Бобур Мансуров молиявий қийинчиликларга кўп учраган ижодкор ҳисобланади. Шунинг учун ҳам вайнер бўлишдан аввал ўзини бутунлай бошқа соҳаларда ҳам синаб кўрган.

    — Пулдан етишмовчилик ҳамиша бўлган. Мусофирчиликда таҳсил олган талабалар буни жуда яхши билишади. Уйдагилардан пул сўрашга уялиб, официантлик қилганман. Аммо қийинчиликнинг энг зўри институтни битиргандан кейин бўлган. Санъаткорларнинг ойлиги жуда кам, сёмкаларга умуман чақиришмайди. Аммо яшашингиз учун ҳамиша пул керак. Санъатда келажагимни кўрмаганимдан кейин Россияга ишлагани кетмоқчи бўлганман. Фалон кунга самолёт бор экан деб ҳужжатларни тахт қилиб турганимда курсдошларим вайнерлик қилиш таклифини беришган, — дейди Бобур Мансуров.

    Бир қарашда вайнерлик осон кўринса-да, профессионал актёрларнинг кўпи бу ишни ўзига эп кўришмайди. Бобур Мансуров ҳам тўрт йил вайнер бўлиш учун институтда ўқидингми, деган гаплардан қўрқиб, олти ойгача видеоларни оммага чиқармаган.

    — Иккиланганмиз, видеолар шахсан менга умуман ёқмаган. Шу боис бир неча ой уларни оммага чиқармаганмиз. Ибрат исмли курсдошим сабаб бўлиб илк видеоларимиз Instagramъга жойланган, —дейди Бобур Мансуров.

    Бобур Мансуров оддий одамлар ҳақида ҳазил видеолар суратга олиши билан бошқа вайнерлардан фарқ қилади. Чиқиндихонадаги мотиватор, қурумсоқ ошиқ ҳақидаги видеолар шулар жумласидан. 

    Фото: Instagram / @boburmansurov_

    — Воқеаларнинг кўпи мен ёки дўстларимнинг ҳаётида содир бўлган. Ҳатто чиқиндихонадаги мотиватор воқеасига дуч келганимдан кейин шу ҳақида видео олишга қарор қилганмиз. Маҳалламиздаги чиқиндихона жуда машҳур бўлиб кетди, шундай кунлар ҳам келдики, у ерда видео олишимизга рухсат беришмади, — дейди Бобур Мансуров.

    Бобур Мансуров дўстлари билан ижара уйда яшашини яширмайди. У камтарона ҳаёт кечиради ва бундан уялмайди. 2022 йилда унга қурилиш компанияларидан бири реклама қилиш шарти билан икки хонали уй совға қилган. Вайнер 2023 йилда оила қуриб, рафиқаси билан янги уйда яшашни ният қилмоқда.

    31.03.2023, 13:44   Изоҳ (0)   31334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Стюардесса бўлишни истаган, учинчи турмушидан бахт топган ва миш-мишлар гирдобида яшаётган Зарина Низомиддинова 34 ёшда (фото, видео)

    30.03.2023, 12:02

    Ёши катталигига қарамай, ниҳоят она бўлишга қарор қилган Голливуд актрисалари

    31.03.2023, 11:27

    Ўзига хос сабабларга кўра бир-бирига ўхшаш қаҳрамонларни ўйнайдиган актрисалар (фото)

    31.03.2023, 09:25

    Instagram: Самандар Ҳамроқулов умрада, Шаҳноза Ҳожиматова турмушга чиқмоқда, “ВИА Мароканд”нинг янги хонандаси кимлиги маълум бўлди 

    30.03.2023, 22:40

    Голливуд юлдузи Бред Питт уйини 39 миллион долларга сотди

    30.03.2023, 18:45

    Қийин пайтда бир-бирини қўллаб-қувватлаган: Голливуддаги энг яхши дўстлар (фото)

    30.03.2023, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр узилишлари бўйича изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 11:05

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.