• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда урушга қарши расм чизган қизнинг отаси 2 йиллик колонияга ҳукм қилинди

    Россияда урушга қарши расм чизган 6-синф ўқувчиси Маша Москалёванинг отаси Алексей Москалёв икки йиллик колонияга ҳукм қилинди. “Медиазона” хабарига кўра, бундай қарор Тула вилояти Ефремов туманлараро суди томонидан қабул қилинган. У Россия армиясини қайта-қайта “обрўсизлантириш” моддаси бўйича судланган. Судья, шунингдек, Москалёвнинг қизи ижтимоий хизматлар қарамоғига ўтказилаётганини эълон қилди. Прокуратура Москалёвга нисбатан икки йиллик қамоқ жазосини талаб қилган.

    Алексей Москалёв, 27 март, 2023 йил
    Фото: СОТА

    Москалёвнинг ўзи ҳукм эълон қилинган мажлисда иштирок этмаган. Суд матбуот котиби Олга Дячукнинг айтишича, у ҳукм чиқарилишидан олдинги кун, 27 март кечаси “уй қамоғидан қочиб кетган”.

    2022 йил апрель ойида Маша Москалёва расм дарсида “Урушга йўқ” ва “Украинага шон-шараф” ёзувлари билан урушга қарши расм чизган эди. Расмда болани ракеталардан ҳимоя қилаётган аёл ва Украина байроғи тасвирланган. Дарсдан кейин эртаси куни полиция Москалёв ва мактабдан унинг қизини олиб кетди. Бўлимда у “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги аккаунти номидан ёзилган “Россия армияси. Жиноятчилар ёнимизда” изоҳи туфайли унга қарши армияни “обрўсизлантириш” бўйича протокол тузилганини билди. Ушбу протоколга кўра, суд Москалёвни 32 минг рубль миқдорида жаримага тортди.

    Маша Москалёва чизган расм Википидеяга киритилди

    Алексей Москалёв ва унинг қизи Федерал хавфсизлик хизмати томонидан сўроқ қилинган. Машани отасининг иши бўйича суднинг эртасига махсус хизматлар олиб кетган. Маша мактабга боришни тўхтатган ва уйдан ўқишга ўтган. 2022 йил 30 декабрда уларнинг уйи тинтув қилинган.

    Москалёвнинг сўзларига кўра, тинтув ўтказилган куни эрталаб унинг уйи олдида бешта полиция машинаси, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ўт ўчириш хизмати машиналари келиб тўхтаган. Унинг айтишича, ФХХ ходимлари шкафдаги нарсаларни чиқариб, кийимларни оёқости қилган, деворлардан расмларни йиртиб ташлаган ва мебелларни ағдарган. Улар барча жиҳозлар, шунингдек, оиланинг барча жамғармалари — 125 минг рубль ва 3 150 долларни тортиб олишган. Сўроқ пайтида хавфсизлик кучлари ундан: “Долларни қаердан олдингиз? Хўжайинингиз ким? Ким учун ишлайсиз?” деган саволларни сўраган.

    Москалёвнинг сўзларига кўра, сўроқ пайтида хавфсизлик кучлари унга куч ишлатган. Шундан сўнг у қизи билан Узловая шаҳрига кетишга қарор қилган. Шаҳар Тула вилоятида, Москалёвлар яшаган Ефремовдан 100 километр узоқликда жойлашган.

    Алексей Москалёв 1 март куни ҳибсга олинди, унга қарши “Одноклассники”да Буча аҳолиси ва асирга олинган украиналикларнинг ўлдирлиши ҳақида ёзилган изоҳлар туфайли армияни қайта-қайта “обрўсизлантириш” айби билан жиноий иш очилган. Ишга айнан қандай изоҳлар сабаб бўлганига Тергов қўмитаси ўз ҳисоботида аниқлик киритмаган. 2 мартдан бери Москалёв уй қамоғида сақланган.

    Маша Москалёва вояга етмаганлар марказига олиб кетилди. Ота қизи билан алоқада эмас. Маълум бўлишича, январь ойида Ефремов шаҳрининг Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси Москалёв ва қизнинг онасини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича судга мурожаат қилган. Комиссия раҳбари Светлана Давидованинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг май ойидан бери Москалёвлар оиласи “ижтимоий хавфли вазиятдаги оилаларнинг профилактик рўйхати”да. У қизнинг отаси икки марта маъмурий жавобгарликка тортилгани ва қизини мактабга қайтаришга уринмаганини, онаси эса алоҳида яшагани ва унинг ҳаёти билан қизиқмаслигини таъкидлади.

    Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича суд мажлиси 6 апрелга белгиланган.

    Суд Алексей Москалёвнинг жиноий ишини бир кун ичида — 27 мартда кўриб чиқди. Прокурор айбланувчини икки йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Суд мажлисида Москалёв жиноий ишга сабаб бўлган изоҳларни у ёзмаганини айтди. Унинг айтишича, “Одноклассники”даги саҳифаси бир неча бор хакерлик ҳужумига учраган.

    Суд жарайонида Москалёв қисқа нутқ сўзлади: “Агар сиз ҳозир Украинадаги ъмахсус операцияъга қандай муносабатда эканимни сўрасангиз, менимча, ҳатто залдаги одамларнинг 90 фоиздан кўпроғи ҳам бунга қарши. Ва мен уларга қўшиламан. Ўлимга, одамларнинг ўлимига қандай муносабатда бўлиш мумкин? Катталар, болалар ўлмоқда. Фақатгина салбий муносабат, урушга яна қандай муносабатда бўлиш керак? Лекин негатив нарсаларни, ҳақоратларни ёзиш ҳақида гап кетаётган бўлса ... буни мен қилмадим”.

    Ҳукм чиққан 28 март куни Москалёвнинг адвокати Владимир Билиенко Маша истиқомат қилаётган бошпана ходимлари билан гаплашишга муваффақ бўлди. Унга қизнинг расмларини беришган, шунингдек, отасига аталган хатни кўрсатишган. “Охирида катта юрак чизилган ва шундай сўзлар ёзилганди: ’Дада, сиз менинг қаҳрамонимсиз’”, — деди адвокат.

    30.03.2023, 15:26   Изоҳ (0)   6912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳар бир давлатни аёллар бошқарса, дунё яхши томонга ўзгарарди” — Обама 

    30.03.2023, 15:00

    Россияда ким Украинага ҳужум қилиш қарорини қабул қилгани айтилди 

    30.03.2023, 14:40

    Россияда америкалик журналист қўлга олинди. У жосусликда айбланмоқда

    30.03.2023, 14:18

    БАА президенти ўғлини Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси этиб тайинлади

    30.03.2023, 14:16

    Алихон Смаилов Қозоғистон бош вазири лавозимига қайта тайинланди

    30.03.2023, 12:21

    Индонезия ўрмонларида айирмачилар 1,5 ой аввал янги зеландиялик учувчини гаровга олган. Уни қутқариш учун ҳарбий операция бошланди

    30.03.2023, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.