Ўзбекистонда 2023 йилда ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вазирлик томонидан таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш бўйича янги тизим ишлаб чиқилиб, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, янги тартиб жорий этилгунга қадар 2023 йилда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари тўғрисидаги сертификатларининг амал қилиш муддати навбатдаги аттестация ташкил қилингунга қадар узайтирилади.
Изоҳ (0)