Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов маъмурий ислоҳотлар доирасида янги ва қайта ташкил этилган вазирлик ва идоралар ходимларининг меҳнат шартномаларини бекор қилишни вақтинча тўхтатиш ҳақида топшириқ берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Юрист Саидали Мухторалиевнинг маълум қилишича, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатлари узайтирилиши ҳам кўзда тутилган. Юрист бу хабарни унга Меҳнат инспекцияси масъули Лазиз Қаршиев ҳам тасдиқлаганини билдирган.

Бандлик вазирлигига кўра, амалдаги Меҳнат кодексида огоҳлантириш муддати камида икки ой олдин берилиши кераклиги белгиланган. Шунга кўра, иш берувчи томонидан ушбу огоҳлантириш муддатини узайтириш қонуний ҳисобланади. Белгиланган муддатларда ишга жойлаша олмаган ходимларнинг огоҳлантириш муддатини узайтириш уларга ўзига мақбул иш ўрни топишида имконият яратади.

“Белгиланган муддатларда ишга жойлаша олмаган ходимларнинг огоҳлантириш муддатини узайтириш уларга ўзига мақбул иш ўрни топишида имконият яратади. Бундан ташқари, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларнинг ишдан бўшатилиши тўғри расмийлаширилганлиги, етарли асослар мавжудлиги ва белгиланган тартибга риоя этилганлигини қайта кўриб чиқишни тавсия этамиз”, — дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси собиқ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Қарши ҳарбий суди ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Маҳаллий
“Юксалиш” ҳаракати Ўзбекистонда қийноқларга барҳам бериш бўйича 10 та таклифни ишлаб чиқди