Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида 248 нафар фуқарога машина олиб беришни ваъда қилиб, уларни 12 миллиард сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Маълум бўлишича, бир гуруҳ шахслар фуқароларга кредит эвазига Nexia-3, Cobalt, Gentra, Malibu, Isuzu русумли автомобиллар олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг катта миқдордаги маблағини ўзлаштирган.

Жабрланувчиларнинг маълум қилишича, судланувчилар уларга икки ҳафта муддатда автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, бир йилдан бери алдаб келган.

Фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилган тўрт нафар фуқаро 2020 йил 29 сентябрь куни судланувчи А.Н. таъсисчилигида “Uz Avto Premium” МЧЖ ва “Аvto Alo Group МТ” МЧЖни ташкил қилган.

МЧЖ масъуллари фуқароларга автомашиналарни кредит ҳисобига олиб беришни ваъда қилиб, бошланғич тўлов сифатида тўланган пулларини банк муассасаси орқали қабул қилган ва МЧЖ ҳисоб рақамидаги жами 12 миллиард сўм атрофидаги пулларни МЧЖнинг корпоратив картаси орқали нақдлаштириб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да айбланган 29 ёшли йигит 9 йил 6 ойга, 26 ёшли йигит 9 йилга, 27 ёшли йигит 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 30 ёшли судланувчи қизга эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди