• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Италия компанияси Ўзбекистонда қиймати 200 миллион евролик лойиҳани амалга оширади

    “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва Италиянинг етакчи компаниялари ўртасида мамлакат газ таъминоти тизимини янада такомиллаштириш ва илғор хорижий тажрибага эга малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган бир қатор битим ва шартномалар имзоланди.

    Эришилган келишувларга мувофиқ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан Pietro Fiorentini  S.p.А. компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон газ тақсимлаш тизимини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур лойиҳа SACE (Италия) давлат экспорт-кредит агентлиги томонидан 200 миллион евро миқдорида жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Шунингдек, HGТ Training ўқув маркази негизида газ соҳаси учун илғор Италия тажрибаси асосида етук муҳандисларни тайёрлаш мактаби ташкил этилади.

    Таъкидланишича, 2022 йил 22 октябрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида табиий газ таъминоти тизимида газни қазиб чиқаришдан истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган барча босқич ва жарайонларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқ берган эди.

    Бугунги кунда, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан газ таъминоти тизимини рақамлаштириш бўйича тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган уч йилда Жамият томонидан “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими”ни жорий этиш лойиҳаси табиқ этилиб, барча истеъмолчиларга “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилди. Натижада, истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратилиб, ортиқча оворагарчиликлар, жумладан тўловларни амалга ошириш учун газ таъминоти идораларига мурожаат қилиш ва узун навбатларда туриш, абонент дафтарчаларини юритиш, ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш, нотўғри ҳисобланган қарздорликлар ва газ таъминоти тизимидаги бошқа мураккаб жараёнларга чек қўйилди. Ҳозирда барча хизмат турлари онлайн режимга ўтказилиб, истеъмолчи ва газ таъминоти идоралари ўртасидаги муносабатларда очиқлик ва шаффофлик таъминланди.

    Аҳолига табиий газни етказиб бериш жарайонида йўқотишлар ҳажмининг камайиши, зангори ёқилғидан оқилона фойдаланиш учун аҳоли ўртасида энергияни тежамкор технологияларнинг босқичма-босқич оммалашуви, лойиҳанинг нақадар самарадорлигини кўрсатмоқда. Бироқ, ўтган қиш мавсуми газ таъминоти тизимида ҳануз кўплаб ишларни амалга ошириш лозимлигини яққол намоён этди. Аномал совуқ ҳаво-ҳарорати ва газнинг паст босимига мослашмаган ҳамда маънан эскирган айрим ҳудудлардаги газ ускуналари ишдан чиққанлиги натижасида газ сизиб чиқиш ҳолатлари истеъмолчиларда кўпгина ноқулайликларни юзага келтирди.

    Келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ олдига кейинги бир неча йилда 706,5 минг хонадон газ таъминоти тизимини икки босқичлига ўтказиш ва табиий газ истеъмол ҳажми балансини автоматик равишда шакллантириш дастурини амалиётга жорий этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, 381,3 километр янги газ тармоқларини қуриш, 452,4 километр мавжуд газ қувурларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари режалаштирилган. Шу билан бирга, 5,4 мингта газ тақсимлаш пунктларини модернизация қилиш, шундан 2,8 мингта юқори босимли иншоотларда телеметрия тизимини жорий этиш, газ тақсимлаш тармоқларида — юқори аниқликдаги ултратовушли газ ҳисоблагичларини ўрнатиш юзасидан вазифалар белгиланди.

    Италия етакчи компаниялари ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ўртасидаги ҳамкорлик натижасида, мамлакат газ тақсимлаш тизимини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида муваффақиятли ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилинди. Бунда, газ жиҳозлари ва қурилмаларини ишлаб чиқаришда дунёнинг етакчи компанияси ҳисобланган Pietro Fiorentini S.p.А. компанияси замонавий газ тартиблаш пунктлари (GTP), босим ростлагичлар, филтр ва бошқа компонентларни, Теrranova S.R.L компанияси томонидан эса газ тартиблаш пунктларини масофадан мониторинг ва назорат қилишга имкон берувчи телеметрия тизими етказиб берилади.

    Қайд этилишича, Pietro Fiorentini S.p.А компаниясининг 4 та газ тақсимлаш пунктлари тажриба-синов тариқасида фуқароларнинг энг кўп мурожаатлари келиб тушган Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги “Каттаҳовуз” маҳалласида жорий этилди. Натижада, ушбу маҳалланинг газ таъминоти тизимини тартибга солиниб, 305 та аҳоли хонадони ҳамда 5 та улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш ва реал вақт режимида технологик жарайонларни назорат қилиш имкониятини яратди.

    2022 йил 8 сентябрда ташкил этилган HGТ Training ўқув маркази негизида газ соҳаси учун илғор Италия тажрибаси асосида етук муҳандисларни тайёрлаш мактаби энг сўнгги замонавий техника ва анжомлар билан жиҳозланади ҳамда машғулотларни ўтиш учун хорижий мутахассислар таклиф этилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда, мазкур марказда газ таъминоти соҳасида илғор таълим дастурлари ва технологиялари асосида чуқур билимга эга раҳбар ходим ва мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизими яратилган.

    30.03.2023, 19:31   Изоҳ (0)   3788
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида каналларни тозалаш учун ажратилган 155 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ушланди

    30.03.2023, 19:23

    Паркент қишлоқларида сел кузатилгани тўғрисидаги видеолар ўтган йилги бўлиб чиқди

    30.03.2023, 19:04

    Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади 

    30.03.2023, 18:54

    Ўзбекистонда 36 турдаги озиқ-овқат ва товарлар импортига божлар вақтинча бекор қилинди. Бунинг аҳамияти нимада?

    30.03.2023, 18:23

    Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    30.03.2023, 18:18

    Ўзбекистонда апрель ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    30.03.2023, 18:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қамоққа олинди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 09:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:29

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалнинг финали ва давом этиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

    Кино | 1 июл, 09:28

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:04

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58

    Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

    Қозоғистон | 1 июл, 08:33

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.