Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчи 22 ёшли Муҳаммад Мардонов Туркиянинг Истанбул шаҳрида 4 нафар ватандоши томонидан аёвсиз калтакланиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда “Дарё”га калтакланган йигитнинг тоғаси Фарҳод Абдумўминов хабар берди.

Маълум бўлишича, 2001 йилда туғилган Муҳаммад Мардонов 2023 йилнинг 1 март куни ишлаш мақсадида Истанбул шаҳрига жўнаб кетган.

Муҳаммад Мардонов.
Фото: Telegram

“Жиянимни 2022 йилнинг ноябрь ойида уйлантиргандик. Аммо оилавий муаммолар сабаб келин билан бирга яшай олмади. Шу боис мен уйда бўлмаган пайтимда, яъни 2023 йилнинг 1 март куни жияним ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетган. Жиянимнинг онаси, опам ҳам анча йиллар олдин Туркияга кетиб, ўша ерда ишлаб, яшаб юрарди. Жияним дастлаб онасининг олдига, Измирга борган. Кейин ишлаш мақсадида Истанбулга кетган”, — дейди калтакланган боланинг тоғаси Фарҳод Абдумўминов.

Калтакланган боланинг яқинига кўра, Муҳаммад Мардонов танишининг топшириғига кўра дўппосланган.

“Жиянимни аввалдан унга хусумати бўлган Элдор исмли синфдоши Туркиядан одам ёллаб, ифторлик қилиб бериш баҳонасида чақириб, кўпчиликка калтаклатган. Ҳатто унинг кўзига газ ҳам сепишган. Жияним ваҳшийларча калтаклангани етмагандек, оғир аҳволда кўчага ташлаб кетилган. Айни пайтда у Истанбулдаги шифохонада. Опам ҳам Измирдан Истанбулга етиб келяпти”, — дейди калтакланган боланинг тоғаси.

Мурожаатчи туркиялик шифокорлар беморни оғир аҳволда Ўзбекистонга қайтариб юборамиз дейишаётганидан қўрқаётганини айтмоқда.

“Айни пайтда жияним Истанбулдаги шифохоналардан бирининг жонлантириш бўлимида ётибди. Шифокорлар беморни Ўзбекистонга юборамиз дейишмоқда. Биз жиянимга ёрдам кўрсатилмаслигидан қўрқяпмиз”, — дейди мурожаатчи.

Мазкур мурожаат асосида тайёрланган мақола жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинаётган пайтда калтакланган боланинг тоғаси “Дарё”га яна бир бор мурожаат қилиб, айни пайтда жияни ҳушига келганини, аммо аҳволи ҳамон оғирлигини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Ёлғонлар империяси” ва рус террорининг бошланиши. 10 маротаба суиқасдга учраган император — Александр II нинг муваффақиятсиз ислоҳотлари
Маҳаллий
Тошкентнинг 4 та туманида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилди
Дунё
Трампга яна бир жиноий ишда айблов эълон қилинди