Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2023 йилда Ўзбекистон аҳолиси учун электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилмайди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилди.

Дилшод Султонов
Фото: АОКА

Дилшод Султоновнинг айтишича, тарифларни белгилаш бўйича вариантлар кўриб чиқилмоқда.

“Нархлар ошадими йўқми, аниқ айта олмайман. Аммо аҳоли учун аниқ ошмайди. Ҳозирда ушбу масала бўйича муҳокамалар кетмоқда, турли вариантлар кўриб чиқилмоқда. Агар фуқаронинг маоши кам бўлса, электр энергияси ва газдан тежамкорлик билан фойдаланса, бундай одамларни рағбатлантириш керак. Бу қоида аксарият мамлакатларда амал қилади. Бир куни биз ҳам бунга етиб борамиз”, — деди вазир ўринбосари.

2022 йил майда Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди. Қарор лойиҳасида электр энергияси ва табиий газ нархларини ижтимоий норма асосида белгилаш ва ошириш назарда тутилган.

Кейин Энергетика вазирлиги қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини, тарифлар 2022 йил 1 июлдан электр ва газ нархи ошмаслигини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хоразмда мактаб директори имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади
Маҳаллий
Сирдарёда қайиқда дарё кечиб мактабга қатнайдиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
Дунё
Ҳиндистонда зиёратчилар ўтирган автобус дарага қулади, 10 киши ҳалок бўлди (фото)