• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Тошкентда “Инвестициялар ва риск-менежмент” мавзусидаги AgroInsurance 2023 иккинчи халқаро конференцияси ўз ишини бошлади

    25 март куни Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва молиячиларнинг “Инвестициялар ва риск-менежмент” мавзусидаги AgroInsurance 2023 иккинчи халқаро конференцияси ўз ишини Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан бошлади.

    Аграр тармоқ юртимиз ижтимоий фаровонлиги ва иқтисодий равнақида ғоятда муҳим ўрин тутади. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон ЯИМнинг салмоқли ўсишини таъминлайди, озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатлайди ва иқтисодий фаол аҳолининг тўртдан биридан зиёд қисмига иш ўринларини тақдим этади. 

    Ҳосил мўл келса, ҳаммага яхши. Лекин ҳосилсизлик рўй берса, унинг оқибатларидан бутун мамлакат азият чекади. Айнан шунинг учун ҳар биримиз фермерларимиз фаолиятини қўллаб-қувватлашга интиламиз. Олимлар ҳосилдор тупроғимиз ва ҳосилимизни нобуд қилишга қодир бўлган табиий ҳалокатларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқмоқда. Суғуртачи ва банкирлар фермерларнинг ишончли молиявий ҳимоясини таъминлаш ва уларни кўпроқ молиялаштиришнинг янги имкониятлари устида изланмоқда.

    "Semurg Insurance" суғурта компанияси ва Пахта-тўқимачилик кластерлари ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида ташкил этилган AgroInsurance 2023 конференцияси Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўлларини муҳокама қилиш учун қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро миқёсдаги олимлар, энг йирик кластерлар, халқаро қайта суғурталовчилар ва фондлар, мамлакатимиз ва хорижий молиявий ташкилотлар вакилларини тўплади. 

    Конференциянинг марказий мавзуси ҳосилни суғурталаш бўлди. Илғор халқаро экспертлар бутун дунёда ҳосил суғуртаси иккита энг муҳим функцияни бажаришини қайд этдилар.

    Биринчиси, фермерларга бевосита тўланадиган пул компенсацияси уларга ҳосилнинг нобуд бўлиши оқибатларини енгиб ўтиш ва ўз агробизнесини қайта тиклашга ёрдам беради. 

    "Semurg Insurance" суғурта компанияси вакиллари тушунтирганидек, уларнинг агросуғурта дастури бўйича тўловлар кафолатланган, чунки ишончлилик рейтинги жуда баланд бўлган "Сwисс Ре" йирик қайта суғурталаш компанияси билан ҳамкорлик қилинмоқда. Бундай халқаро ҳамкорлик туфайли мамлакатимиз фермери охирги пайтларда қишлоқ хўжалигида оддий ҳол бўлиб қолган йирик миқдордаги зарарлар пайтида ҳам суғуртачидан тўлов олишига кўнгли ҳотиржам бўлиши мумкин.

    Иккинчиси. Суғурта фермерларга нафақат ўз бизнесини сақлаб қолишга, балки уни муваффақиятли ривожлантиришга ҳам ёрдам беради. Конференцияда Ўзбекистон учун ноёб бўлган, лекин халқаро амалиётда кенг қўлланилаётган молиявий восита тақдимот қилинди. Бу суғурта қилинган бўлажак ҳосилдан қишлоқ хўжалиги бизнесини ривожлантиришда кредит олиш учун гаров сифатида фойдаланиш. 

    «Бу дастур нафақат мавсумий ишларни бажариш, балки экин майдонларини кенгайтириш ва ускуналарни харид қилиш учун кредит олиш имконини беради. Айни пайтда суғурта қилинган бўлажак қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини гаровга қўйишдан ташқари бошқача бир таъминот талаб қилинмайди», - деб тушунтиришди "Semurg Insurance" вакиллари.

    Конференция иштирокчилари кўтарилган мавзуларга катта қизиқиш билдириб, халқаро қайта суғурта компанияларининг кафолатлари, кредит олишда суғуртанинг ўрни, халқаро фондлардан субсидия олиш имкониятилари ҳақида кўплаб савол беришди.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, шунингдек, энг йирик "Сwисс Ре", "Эуропа Ре" халқаро қайта суғурталаш компаниялари кўмагида ўтказилган AgroInsurance 2023 иккинчи халқаро конференцияси — мамлакатимизда агросуғурта соҳасини комплекс ривожлантириш сари муҳим қадам. "Semurg Insurance" компанияси халқаро ҳамкорлар ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида бундан буён ҳам юртимиз қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган ишончли агросуғурта дастурларини ривожлантиришга тайёр.

    Сайт

    Telegram

    Реклама ҳуқуқи асосида.

     

    28.03.2023, 13:55   Изоҳ (0)   2582
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бахтли ўтказма” акцияси: маиший техника учун 5 миллион сўм ютиб олинг

    28.03.2023, 12:00

     Конституциямизда аҳоли саломатлигига оид нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда – ЎзЛиДеП депутати

    25.03.2023, 16:30

    Shivaki Frigo Cool: озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашнинг энг юқори стандартлари

    24.03.2023, 18:00

     UzAuto: Бозор шароитида даромадли ишлаб чиқариш

    24.03.2023, 13:30

    Ўзбекистоннинг нуфузли офис лойиҳаси Trilliant’да. Фойдаланишга тайёр кадастр билан офислар

    24.03.2023, 12:00

    “Эзгулик улашинг”: Korzinka Рамазон ойига тайёр ва меҳр улашишга чорламоқда

    24.03.2023, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.