Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик 22 ёшли йигитни поезд босиб кетди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.

Иллюстратив фото: “Дарё”/ Дилруҳ Исомиддинова

Маълум қилинишича, Цилево ва Тихвин темирйўл станциялари орасидан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. Текширув давомида йигит қулоқчин тақиб, телефонга қараб, поезд олдидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлгани аниқланган.

Йигитнинг телефон ушлаган қўли темирйўлдан уч метр нарида топилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари илиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, 24 март куни Қорақалпоғистонда Қўнғирот—Тошкент йўналишидаги йўловчи поезди 44 ёшли эркакни босиб кетганди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчининг боши узилиб кетиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентдаги “Дўстлик” боғи яқинида икки туп чинор ноқонуний равишда кесилди
Маҳаллий
Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар эълон қилди
Дунё
Британия разведкаси Сербия президенти Вучични ағдаришга уринишда айбланмоқда