“Ўзбектелеком” АК ҳамкори Apple Inc. билан олиб борилган муваффақиятли музокаралар туфайли Ўзбекистонда биринчи марта, iOS 16.4 версиясига янгиланган Apple қурилмалари фойдаланувчилари 5G маълумотлар узатишга уланиш функциясига эга бўлганлигини мамнуният билан маълум қилади.
Аввал хабар қилинганидек, “Ўзбектелеком” АК ўзининг техник базасини кенг кўламли модернизация қилиш лойиҳасини ишга туширди, бунинг натижасида Тошкент шаҳрида 5G қамрови ва мамлакатимиз ҳудудларида бешинчи авлод алоқаси босқичма-босқич жорий этилади.
Apple смартфонлари ва бошқа флагман қурилмалари фойдаланувчилари 5G тезлигидаги мобил интернетнинг ҳақиқий қувватидан фойдаланишлари мумкин.
Uztelecom ижтимоий тармоқлари: utc.uz/scl
MyUztelecom мобил иловаси:
Бот: utc_uzbot
Сайт: uztelecom.uz
Техник қўллаб-қувватлаш: utc.uz/00e17
Call-марказ: 1099
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)