Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими қўлга олинди, деб хабар беради ЎзА.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Нурота туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходими деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ушбу хўжаликнинг 80 гектар ер майдонини харидорга 1 миллиард сўмга сотишга келишиб, олдиндан 700 миллион сўм олган вақтларида ушланди.

Шунингдек, Андижон шаҳридаги қурилиш фирмаси раҳбари шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар олган вақтида ушланган.

Самарқанд туманида эса ушбу туманда яшовчи фуқаро туман ҳокимининг тегишли қарори билан унга деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун берилган 35 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 25 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 420 гектар ерни 700 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Ёлғонлар империяси” ва рус террорининг бошланиши. 10 маротаба суиқасдга учраган император — Александр II нинг муваффақиятсиз ислоҳотлари
Маҳаллий
Тошкентнинг 4 та туманида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилди
Дунё
Трампга яна бир жиноий ишда айблов эълон қилинди