Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омбори қирғоқларида одам суяклари аниқлангани айтилган видео тарқалди. Бўстонлиқ туман прокуратураси ҳолат бўйича “Дарё”га маълумот берди.

Кадр: Telegram

Идоранинг маълум қилишича, ушбу қирғоқда бундан бир неча йиллар аввал Бўстонлиқ туманидаги “Болодала” МФЙ ҳудудида жойлашган “Безгати боғ” қабристони бўлган. Ушбу қишлоқда яшовчи аҳоли шу қабристонга дафн этилган, сув омборида сув сатҳининг кўтарилиши натижасида қабристон сув остида қолиб кетган ва ҳозирда сув сатҳи пасайгани сабабли одам суяклари юзага чиққани аниқланган.

“Чорвоқ сув омборида ҳар йилнинг бошида сув сатҳи пасайиши натижасида бундай ҳолатлар кузатилиб турилиши маълум бўлди”, — дейилади прокуратура муносабатида.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари