Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрида бедарак йўқолган бола бир йилдан сўнг, 27 март куни топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, 2022 йил 25 февраль куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Чақар” маҳалласида яшовчи, вояга етмаган, 2005 йилда туғилган Б.Т. яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани бўйича яқин қариндошлари ариза билан мурожаат қилган эди. Ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан қидирув тадбирлари олиб борилган.

2023 йил 27 март куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ профилактика катта инспектори майор А.Бобоназаров ўзининг хизмат ҳудуди бўлган Самарқанд шаҳар Янгиқўргон маҳалласида профилактик тадбирларни ўтказаётган вақтида ушбу вояга етмаган бола маҳалла ҳудудида юргани аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Иштихон тумани ИИБ ходимларига топширилди.

Ҳозирда боланинг уйидан чиқиб кетиш сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
UzAuto Motors Cobalt ва Gentra нархлари ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Бизнес
Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир экспортини 25 баробаргача оширади
Меҳридарё
“11 ёшдаги бола учун бу катта дард” — сурхондарёлик аёл оққонга чалинган боласини даволатиш учун халқдан ёрдам сўрамоқда (фото)