Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саида Мирзиёева Нью-Йоркдаги Метрополитен музейи вакиллари – ислом санъати куратори Навина Ҳайдар ва кўргазмалар бўйича директор ўринбосари Куинси Хоутон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги канали орқали хабар берди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Қайд этилишича, дунёдаги энг нуфузли музейлардан бири Ўзбекистон делегациясини қабул қилган.

Мирзиёеванинг ёзишича, учрашувда Метрополитен санъат музейи ходимларининг 2024 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган IV Бутунжаҳон ижодий иқтисодиёт конференциясида иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинган.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

“Мен учун институтлар ўртасидаги мулоқот жуда муҳим. Бу мутахассисларнинг ички ривожланиши ва маданий алмашинувига туртки беради. Шунингдек, учрашув давомида музейларимиз мутахассисларининг стипендия дастурида иштирок этиши ва Метрополитен музейида малака ошириш масаласини ҳам кўтардик”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Аввалроқ Саида Мирзиёева Global хотин-қизлар муаммолари бўйича АҚШ Давлат котиби офиси қошида алоҳида топшириқлар бўйича элчи вазифасини бажарувчи Катрина Фотоват билан учрашганди

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)