Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,59 сўмга тушиб, 11 405,48 сўмни ташкил қилди. Евро 20,76 сўмга пастлаб, 12 279,14 сўм бўлди. Рубль 1,16 сўмга кўтарилиб, 149,06 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 11 430,07 сўмни ташкил қилганди. Евро ҳам кўтарилиб, рубль пастлаганди.
Изоҳ (0)