Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси шифокорлари мажбуран ишдан бўшатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, поликлиникада босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан поликлиникада фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларини бошқа қаватларда фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ташкилий масалалар кўриб чиқилмоқда.
Мазкур масала бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари ва соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан муассаса ходимлари орасида тушунтириш ишлари ўтказилган. Ходимлар босим остида ишдан ҳайдалаётгани тўғрисидаги маълумотлар асоссиз экани қўшимча қилинган. Айни пайтда барча тиббиёт ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажармоқда.
Изоҳ (0)